Latest news

08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  0 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  0 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  2 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  14 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   4 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  5 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  45 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  3 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  6 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2

"Насаф" эртага "Спартак" билан ўйнайди. "Аждарлар"нинг тўрт легионери нега Москвага учмади? News

"Насаф" эртага "Спартак" билан ўйнайди. "Аждарлар"нинг тўрт легионери нега Москвага учмади?

Эртага, 15 июль куни Қаршининг "Насаф" клуби Москвада "Спартак"ка қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Бироз аввал "аждарлар" Россия пойтахтига етиб боришди ва Москва шаҳридаги "Plaza Grand" меҳмонхонасига жойлашишди. "Насаф" сафида Россияга фақат биргина легионер Марко Станоевич йўл олди. 

Бразилиялик Виктор Да Сильва жароҳат олган ва айни пайтда Италияда даволанмоқда. Зоран Марушич ҳам жароҳатини даволамоқда. Грузиялик Темур Чогадзе ва Жамбули Жигаури эса сиёсий сабаб туфайли Россияга боришмади. 

Маълумот учун, яқиндагина "Қизилқум" Екатеринбург шаҳридаги халқаро мусобақада иштирок этди ва Навоий клубининг грузиялик легионерлари ушбу мусобақада иштирок этишмаган эди. 

Эслатиб ўтамиз, "Спартак" - "Насаф" учрашуви 15 июль куни Москва шаҳридаги "Лукойл Арена" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 16:00да бошланади.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика