Latest news

18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 18:14Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  4 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  7

“Насаф” –“Динамо” (Тбилиси) учрашувида бир дақиқалик сукут сақланди News

“Насаф” –“Динамо” (Тбилиси) учрашувида бир дақиқалик сукут сақланди

Кеча “Насаф” футболчилари Анталиядаги йиғин доирасида тўртинчи назорат учрашувини “Динамо” (Тбилиси) жамоасига қарши ўтказишди.
Учрашувдан олдин ҳар иккала жамоа аъзолари вилоят футболи фидойиси, Қашқадарё вилоятининг собиқ ҳокими, марҳум Нуриддин Зайниев хотираси учун бир дақиқалик сукут сақлашди.

Бевосита учрашувга тўхталадиган бўлсак, шу куни жамоамиз йиғин давомидаги энг кучли рақибга қарши майдонга чиқди. Гарчи футболчиларимизда ҳисобни очиш учун қулай имкониятлар бўлган бўлсада, ўйиннинг сўнгги дақиқаларида “динамо”чилар тўп киритиб, ғалабани ўзлари томонга оғдириб олишди.

Таркибидаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, жамоамизда кўрикда бўлиб турган украиналик Сергей Шаповал клуб лагерини тарк этди. Айни пайтда словениялик ҳимоячи Рой Рок жамоамиз таркибида кўрикда ўтмоқда ва у кечаги ўйинда илк марта “Насаф” либосида майдонга чиқди.

Таъкидлаш жоизки, қаршилик футболчилари 22 январдан буён Анталияда ўқув-йиғин машғулотлари ўтказиш билан бирга тўртта назорат учрашувини ўтказишди. Икки учрашувда ғалаба футболчиларимиз томонидан бўлган бўлса, икки ўйинда кичик ҳисобда имконият бой берилди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика