Latest news

23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  0 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  8 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  2 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  4 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  36 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   9 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  10 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  3 18:07Гави: "Тер Штеген – клуб афсонаси, уни ҳурмат қилиш керак"  3 17:38"Милан" Влаховични олиш учун ярим ҳимоячисидан воз кечадими?  1 17:10Гонконгга келган Златан Ибрагимович Брюс Ли билан "куч синашди", Гвардиол Хорватия махсус кучлари машғулотида қатнашди, Гвардиола мўйлов қўйди. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  3 16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  6

"Насаф" четлатилди News

"Насаф" четлатилди

Соҳил футболида мамлакат чемпионати старт олди.

Бундан ўн йилларча олдин Ўзбекистонда соҳил футболига тамал тоши қўйилганди. Одатда денгиз ёки океан қирғоқларида, табиий шароитда ўтказиладиган футболнинг бу тури мамлакатимизда катта сув соҳилида бўлмаса-да, кичик, сунъий кўл бўйида – “Геолог” спорт мажмуаси ҳудудидаги чўмилиш ҳавзаси ёнгинасида, “Шўртангазкимё” мажмуасининг ўша йиллардаги спортсевар раҳбарлари ташаббуси билан ихчамгина соҳил футболи майдончаси барпо этилди. Қисқа муддатда у ерда мамлакат миқёсидаги мусобақалар ўтказила бошланди. Аёллар ва эркаклар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ва Кубоги турнирлари катта тайёргарлик билан ташкиллаштирилар, унда Республика бўйича ўндан зиёд жамоа иштирок этарди. Бу ташаббус беш-олти йил давом эттирилди. Нима бўлдию, барчаси барҳам топди.

Орадан яна беш йил ўтиб, қачонки Ўзбекистон футболи ассоциациясида ислоҳотлар бошлангач, бу йил мазкур спорт тури яна “нафас” ола бошлади. Ёдингизда бўлса, бундан бир ой муқаддам мазкур майдонда Ўзбекистон Кубоги мусобақаси ўтказилган, ўн иккита жамоа иштирок этган расмий турнирда Бухоронинг “Когон” жамоаси бош соврин соҳиби бўлганди. Мана, энди навбат мамлакат чемпионатига келди.

Кубок ўйинларида уч вилоятдан жами ўн иккита жамоа қатнашганди, бу галги баҳсларда эса тўрт вилоят вакилларидан иборат ўн тўртта жамоа ғолиблик учун кураш олиб боряпти.

Булар, “А” гуруҳи – “Адолат” (Қашқадарё вилоят хавфсизлик хизмати ходимлари);
“Машъал” (Про-лигадаги “Машъал” футбол академияси мураббийлари);
“Бинокор” (Қашқадарё биринчилиги иштирокчиси);
“Ҳуқуқ” (Қашқадарё вилоят прокуратураси ходимлари).
“В” гуруҳи – “Олимпия” (Жиззах вилояти олимпия захиралари коллежи мураббий ва тарбияланувчилари);
“Олимпия” (Қарши спорт захиралари коллежи мураббийлари);
“Локомотив” (Қаршидаги шу номдаги спорт клуби);
“Насаф” (Суперлигадаги “Насаф” футбол академияси мураббийлари).
“С” гуруҳи – “Когон-2” (Бухоро вилояти Когон шаҳридаги футбол мактаби тарбияланувчилари);
“Нишон” (шу туманнинг вилоят биринчилиги қатнашчиси);
“Косон” (шу туманнинг вилоят биринчилиги иштирокчиси);
“D” гуруҳи – “Самарқанд” (Самарқанд вилоят биринчилигида иштирок этаётган жамоалар мураббийлари терма жамоаси);
ИБЎСМ (Қаршидаги ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийлари);
“Оқ олтин” (Ғузор тумани вилоят биринчилиги иштирокчиси).



Кеча старт олган чемпионатда қуйидаги натижалар қайд этилди:
“Адолат” – “Ҳуқуқ” – 3:1
“Машъал” – Бинокор” – 2:3
“Жиззах” – “Насаф” ...
“Олимпия” (Қарши) – “Локомотив” – 4:1
“Нишон” – “Косон” –4:4. П.б. 0:2
ИБЎСМ – “Оқ олтин” – 5:4
“Машъал” – “Ҳуқуқ” – 3:3. П.б.1:0
“Адолат” – “Бинокор” – 5:2
“Олимпия” (Жиззах) – “Локомотив” – 5:0
“Олимпия” (Қарши) – “Насаф” ...
“Самарқанд” – ИБЎСМ – 4:3
“Нишон” – “Когон -2” ...

Рамзий маънода мусобақа мезбонлари – “Насаф” жамоаси кетма-кет иккита ўйинга келмагани учун мусобақадан четлаштирилди. Дастлабки ўйинда мағлубиятга учраб, мусобақани давом эттириш имкониятлари пасайиб кетган “Нишон” жамоаси ҳам иккинчи ўйинга келмасликни маъқул топишди ва уларга техник мағлубият ёзилди.

Гуруҳ ўйинлари бугун яна давом эттирилади. Эртага чорак ва ярим финал учрашувлари ўтказилса, 7 сентябрь куни учинчи ўрин ва финал ўйинлари ташкил этилади. Ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон профессионал футбол лигаси томонидан олтин, кумуш ва бронза медаллари, дипломлар ва махсус Кубок билан тақдирланади.

Rating: -46   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика