Latest news

22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  0 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди.  64 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  7 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  10 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  15 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  4 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1

“Насаф” бугун “Шўртан” билан назорат учрашувини ўтказади News

“Насаф” бугун “Шўртан” билан назорат учрашувини ўтказади

Tags :  Насаф
Иккинчи даврага Қарши шаҳрида ҳозирлик кўраётган “Насаф” футболчилари бугун Тошкентда Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказишади.

Рўзиқул Бердиев шогирдлари 17 июлдан бошлаб Қарши шаҳрида кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказишмоқда. Аввал хабар берганимиздек, жамоа таркибини расман Ботир Қораев ва Илҳом Юнусов тарк этишди. Шунингдек, етти нафар футболчи – Элдорбек Суюнов, Илҳом Шомуродов, Фарруҳ Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Шоҳрух Гадоев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Шерзод Аъзамов Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида машғулотларда иштирок этишмоқда. Жамоанинг словениялик легионери Рок Рой сафга қўшилган бўлса, жамоа сардори Артур Геворкян тез орада таътилдан сафга қайтади. Жамоа мураббийлар штаби айни пайтда Ўзбекистон жамоалари орасидан ҳужумчи излашмоқда. Янги мавсум бошлангунига қадар таркибда ўзгаришлар бўлиши мумкин.

“Насаф” – “Шўртан” жамоалари назорат учрашуви бугун, 24 июль куни “Бунёдкор” стадиони машғулотлар майдонида соат 19:00 да ўтказилиши режалаштирилган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика