Latest news

15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  1 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  5 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  0 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  5 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  1 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  1 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  23 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  6 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  33

"Насаф" бугун "Металлург"дан ўч оладими? News

"Насаф" бугун "Металлург"дан ўч оладими?

ФИФА кунлари якунланди. Энди бор эътиборимизни яна ички чемпионатга қаратамиз.

15 октябрдан эътиборан Суперлиганинг 22-тур баҳслари давом этади. Бекободнинг "Металлург" клуби мазкур тур доирасида бугун Қаршида меҳмон бўлади.

Nasaf

Umar Eshmuradov - 12'

Superliga. Round 22

15/10/2021, 18:30

0
:
1
Finished

Metallurg

45'
90'
12'  Umar Eshmuradov
51'  Bahrom Abdurahimov
61'  Bahrom Abdurahimov (Andrija Kaludjerovic)
69'  Doniyor Narzullaev (Sukhrob Nurulloyev)
69'  Dilshod Saitov (Husniddin Alikulov)
81'  Husayin Norchaev (Shokhmalik Komilov)
81'  Marko Stanojevic (Abubakrrizo Turdaliev)
43'  Xudoyshukur Sattorov
48'  Xudoyshukur Sattorov
57'  Salamat Qutiboev (Mahmudjon Qudratillayev)
57'  Dilshod Rakhmatullaev (Mukhammad Isayev)
57'  Akbar Ismatullaev (Abdurakhmon Abdulkhaqov)
66'  Mukhammad Isayev
71'  Damir Temirov (Ruslan Roziyev)

Айни пайтда "Насаф" Жасур Абдураимов шогирдларидан 17 очко олдинда бораётган бўлса-да, 1-даврадаги ўйинда "Металлург"га имкониятни бой бериб қўйган эди (2:1). 23 июнь куни ўтказилган учрашувда Зоҳид Абдуллаев ва Саломат Қуттибоевнинг голларига "аждарлар" сафида Шоҳмалик Комилов 1 бор жавоб қайтарган. 


Агар бугун ҳам "Металлург" 3 очко олса, тарихда илк бор мавсумнинг ҳар иккала баҳсида "Насаф"ни енгади. Маълумот учун, 19 август куни ўтказилган Ўзбекистон кубогининг нимчорак финалида "Насаф" "Металлург устидан 5:2 ҳисобида зафар қучган. Бироқ, у бошқа турнир ҳисобланади.

Ўзбекистон чемпионатлари тарихига назар солсак, "Насаф" ва "Металлург" клублари 48-бор ўзаро қаршилашиши ойдинлашади. Бу клублар илк бор 1998 йилги мавсумда тўқнашишган. Шундан буён ўтказилган 47 баҳснинг 29 таси "аждарлар" фойдасига ҳал бўлган, 12  ўйинда бекободликларнинг қўли баланд келган (6 дуранг). 

Тўплар нисбати борасида ҳам мутлақ устунлик "Насаф" томонидан — 78:38 (+40). 

"Марказий" стадионда ўтадиган ўйинда Зокир Қодиров бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ҳамда ВАР тизими ишлайди.

Coca-Cola Суперлига. 22-тур

15 октябрь, жума

18:30 - НАСАФ – МЕТАЛЛУРГ

Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Абдуҳамидулло Расулов, Александр Сидоров, Фарруҳ Янсупов

Назоратчи: Темур Абдуллаев

VAR ҳаками: Азиз Асимов

VAR ассистент: Тимур Гайнуллин

VAR назоратчиси: Валентин Коваленко

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Маълумот учун, навоийлик рефери Суперлиганинг жорий мавсумида "Насаф" иштирокидаги 3 ўйинни бошқарди. Улардан фақат биттасида Рўзиқул Бердиев шогирдларининг қўли баланд келган. 

16-тур. "Насаф" 0:1 "Навбаҳор"

13-тур. "Локоматив" 2:0 "Насаф"

11-тур. "Қўқон-1912" 1:2 "Насаф"

Қодиров "Металлург" ўйнаган ўйинларда 2 бор ишлади (бири Ўзбекистон кубоги доирасида).

15-тур. "Бунёдкор" 2:0 "Металлург"

ЎК (1-тур). "Металлург" 2:0 "Янгиер"

Нима деб ўйлайсиз, Тошкент вақти билан 18:30 да старт оладиган баҳсда "Насаф" 1-даврадаги мағлубият учун қасос олишни уддалайдими?

Тарихий голни Нестеров "қучоқлади"

Author :
Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика