Latest news

02:11АПЛ. Дуранг ўйнаган "Ноттингем Форест" ЧЛ зонасига қайта олмади  0 01:48А Серия. "Милан" иродали ғалабага эришди, аммо жамоа ҳали ҳам кучли саккизликда эмас  0 01:17"Париж" - 46 йилдан сўнг Лига 1да! Унинг стадиони ПСЖ аренасидан йўлнинг нариги томонида жойлашган (мутолаа учун)  0 00:55Моуринью 2010 йилда "Интер"нинг "Барселона" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Ўша воқеани тасвирлаши мумкин бўлган сўз йўқ"  6 00:50Кафу Рафинья ҳақида: "У билан "Олтин тўп" учун рақобатлаша оладиган ўйинчиларни кўрмаяпман"  2 00:09Рафинья: "Мен Италия терма жамоасида ўйнашга жуда яқин келганман"   3 23:09"Интер"нинг муҳим футболчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйнамайди  3 22:47"Олимпик" "ФарДУ"ни таслим қилган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:33ЛаЛига жамоаси футболчиларининг бутса ва қўлқопларини ўғирлаб кетишди. Машғулот бекор қилинди  2 21:30БАА. Азизбек Ғаниевнинг голи туфайли "Ал Батеҳ" 3 очкони қўлга киритди  7 21:03Педру Морейра "Пахтакор"ни тарк этди  59 20:54Дани Алвес медиалига клуби билан музокаралар олиб бормоқда  2 20:38"Европа Лигаси ғолиби ЕЧЛ йўлланмасига эга бўлмаслиги керак" — Арсен Венгер  10 20:13Мирко Йеличич: "Ўзбекистонда "тоза" ва техник футбол намойиш этишмаётганидан хафаман"  3 19:59Кейн уддалади, улар эса йўқ. Ҳеч қандай совринсиз қолган олти юлдуз (мутолаа учун)  7

“Насаф” бошқа бир “Аҳли” билан беллашади News

“Насаф” бошқа бир “Аҳли” билан беллашади

Қаршининг “Насаф” жамоаси учинчи турда яна бир “Ал Аҳли” меҳмони бўлади. Фақат бу сафар БААнинг Дубай амирлиги клуби майдонига сафар уюштиради.
Дастлабки икки турда бир очко жамғарган дубайликлар учун мазкур беллашув ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши мумкин.

“АЛ АҲЛИ” ФУТБОЛ КЛУБИ
Лақаби:
“Фурсан”, “қизил жангчилар”
Ташкил топган йили: 1970
Стадиони: “Рашид”, 25 минг томошабинга мўлжалланган
Бошқарувчиси: Абдуллоҳ Саид Алнабода
Бош мураббийи: Космин Олариу (Руминия)
Эришган ютуқлари: 6 карра БАА чемпиони (1974–75, 1975–76, 1979–80, 2005–06, 2008–09, 2013–14), 8 марта БАА Президенти Кубоги соҳиби (1974–75, 1976–77, 1977–78, 1995–96, 2001–02, 2003–04, 2007–08, 2012–13), «Этисалат Эмирейтс» Кубоги соҳиби  (2011–12, 2013–14), БАА Суперкубоги соҳиби (2009, 2013).



“Ал Аҳли” Дубай амирлиги шарафини ҳимоя қилувчи спорт клуби ҳисобланади. У 1970 йилда ташкил этилган. Ўша пайтда “Ал Ваҳда” ва “Ал Шабаб” жамоаларининг бирлашиши натижасида “Аҳли” юзага келган. 4 йил кейин “Ал Нажаҳ” ҳам “Ал Аҳли” билан бирлашган. Шу тариқа уч жамоанинг биттага айланиши туфайли бизнинг тилда “миллий” деган маънони билдирадиган клуб ташкил топган.

Бош мураббий Космин Олариу 2007 йилдан буён араб жамоаларида фаолият олиб бормоқда. “Ал Ҳилол”, “Ал Садд”, “Ал Айн” ва “Ал Аҳли” сингари Саудия Арабистони, Қатар ва БААнинг энг кучли клубларида ишлаган. Ўтган йиллар мобайнида 10га яқин совринларни қўлга киритди. БААда сўнгги 3 мавсумда Олариу бошқарган жамоалар чемпионга айланган. Фақат жорий мавсумда унинг жамоаси чемпионлик учун курашдан четга чиққан. Қишда у Саудия Арабистони миллий терма жамоасини Осиё Кубогида бошқарди ва унинг жамоаси гуруҳ босқичида терма жамоамизга ютқазди.



Космин ОЛАРИУ
Туғилган санаси:
10.06.1969
Туғилган жойи: Бухарест, Руминия.
Футболчиликдаги позицияси: марказий ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: 1989–1990 “Глория”, 1990–1991 МЕКОН, 1991–1992   “Гируета”, 1992–1995 “Националь”, 1995–1997 “Крайова”, 1997–2000 “Сувон Блюингиз”, 2000 “ЖЕФ Юнайтед”.
Бошқарган жамоалари: 2000–2002 “Националь”, 2002 “Стяуа”, 2002–2005 “Националь”, 2005 “Тимишоара”, 2006–2007 “Стяуа”, 2007–2009 “Ал Ҳилол”, 2009–2010 “Ал Садд”, 2011–2013 “Ал Айн”, 2013-14 “Ал Аҳли”, 2014 йил декабрдан Саудия Арабистони терма жамоасида.
Совринлари: Корея чемпиони-1998, 1999, Корея лигаси Кубоги соҳиби-1999, 2000, Руминия чемпиони-2005–06, Саудия Арабистони чемпиони-2007–08, Саудия шаҳзодаси Кубоги соҳиби-2007–08, 2008–09, Қатар Кубоги соҳиби-2010, БАА чемпиони-2011–12, 2012–13, 2013–14.



Жамоада 8 нафар БАА терма жамоасига номзод ўйинчилар бор. Мажид Носир, Волид Аббос, Абдулазиз Ҳайкал, Абдулазиз Санқур, Ҳабиб Фардан, Исмоил Ҳаммади, Мажид Ҳассан ва Аҳмад Ҳалил терма жамоага жалб этилади. Легионерлардан кореялик Квон Кюн Вон, голландиялик Оссама Ассаиди, фаластинлик Луис Хименес ва бразилиялик Эвертон Рибейро мавжуд. Ассаиди аслида Марокаш, Хименес Чилида туғилган. Бироқ улар иккинчи фуқароликка ҳам эга. Ассаиди, Хименес ва Рибейро ҳужум чизиғида катта фаоллик кўрсатади.

Ҳалил эса уларни якунлашда яхши ҳаракат қилади. Эвертон учун Европанинг бир қатор гранд клублари ҳам кураш олиб боришганди. Якунда “Аҳли” уни “Крузейро”дан катта маблағ сарфлаб, сотиб олди. Айнан ушбу футболчилар жамоанинг асосий таянч ўйинчилари саналади.



Дарвозабонлар
1. Аҳмад Браик
12. Аҳмад Маҳмуд
33. Саиф Юсуф
55. Мажид Носир

Ҳимоячилар
2. Салмин  Ҳамис
5. Волид Аббос
26. Абдулазиз Ҳайкал
28. Иса Аҳмад
46. Абдулраҳмон Юсуф
62. Абдулазиз Санқур
77. Юсуф Саид

Ярим ҳимоячилар
4. Ҳабиб Фардан
7. Исмоил Ҳаммади
8. Эвертон Рибейро (Бразилия)
10. Луис Хименес (Фаластин)
14. Оссама Ассаиди (Голландия)
19. Али Ғулом
21. Квон Кюн Вон (Жанубий Корея)
57. Муҳаммад Себил
70. Волид Ҳусайн
80. Ҳумайд Аббос
88. Мажид Ҳассан

Ҳужумчилар
11. Аҳмад Ҳалил
17. Волид Амбар
20. Саид Блуши
92. Саид Жассим


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика