Latest news

23:23Мэддисон жароҳати сабаб узоқ муддат майдонга туша олмайди  0 23:10Саудия Арабистони. "Ал Насср" – "Ал Иттиҳод" (онлайн ҳисоб)  0 22:58Ачербининг ҳикояси фильмга арзийди: у 11 йил олдин саратон касаллигини енгди, энди эса "Интер"ни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди  7 22:52ЕЧЛ. ПСЖ – "Арсенал". Таркиблар маълум!  13 22:30Агуэро собиқ жамоадошларидан рамзий терма жамоа тузди  5 21:58"Марсель" ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўлланма олган тақдирда Лапортни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб қишда "Ал Насср" ҳимоячисини қўлга киритишга ҳаракат қилди  0 21:33Гути "Барса"нинг ҳимоядаги муаммолари ҳақида: "У деярли йил давомида олов билан ўйнашди. Ҳужум қилиш ва гол уриш ажойиб, аммо EЧЛ финалига чиқишни истаган жамоа жуда кам гол ўтказиши керак"  5 21:00Факт. "Хоразм" ўз тарихида Наманганда ғалаба қозонмаган   4 20:37Педри: "Марчиняк билан бундай ҳолат илк бор юз бераётгани йўқ. Баҳсли вазиятларнинг барчаси "Интер" фойдасига ҳал қилинди"  18 20:15Аморим МЮ ҳақида: "Бу мавсум сўнгги 50 йилдаги энг ёмони бўлди"  1 20:01Дэвид Бекхэм: "Ҳеч кимни Месси билан таққослаб бўлмайди, лекин Ямал унга энг яқини. Ишонаманки, бир кун у Лео билан тенглаша олади"  15 19:40"Андижон" ва "Сурхон" собиқ устозлари "Шўртан" бош мураббийлигига номзод  7 19:05Ретро футбол. "Нефтчи" - "Саут Чайна" 5:4. Анвар Бердиевнинг покери ва Фарғонадаги ўша қадрдон стадионни ёдга оламиз  27 18:49Давиде Фраттези: "Бу нима эди? Шунчалик баланд овозда бақирганимдан бошим айланиб кетди"  8 18:00Марказий Осиё. "Истиқлол" ва "Аркадағ" пешқадамликка қайтди  2

"Насаф": Бешинчи уринишда ишни ҳам "5" қиладиган пайт келди News

"Насаф": Бешинчи уринишда ишни ҳам "5" қиладиган пайт келди

"Насаф" жамоаси Ўзбекистон кубогининг нимчорак финал босқичидан бош соврин учун курашни бошлаганди.

  

Жамоамизнинг дастлабки рақиби Ўзбекистон Биринчилиги вакили Тошкентнинг "Оқ-тепа" жамоаси бўлди. Ушбу тўқнашувнинг биринчи учрашуви Тошкентдаги "Жар" ўйингоҳида бўлиб ўтганди. Ўша баҳсда "аждарлар" сафардан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишганди. Ўйин қаҳрамони сифатида ёш истеъдодли ҳужумчимиз Бобир Абдухолиқов барчанинг ёдида қолганди. Айнан ўша беллашув ёш ҳужумчимиз учун жамоамиз сафидаги дебют учрашув бўлганди. Бобир Абдухолиқовнинг ўйин якунланишига саноқли сониялар қолганида киритган голи якунда жамоамизга ғалаба келтирганди. Жавоб баҳсида эса Қарши "Насаф" "Оқ-тепа"ни ортиқча қийинчиликсиз таслим этиб, чорак финалга йўл олганди.

Чорак финалдаги рақибимиз ҳам Ўзбекистон Биринчилигида иштирок этадиган "Пахтакор-2" жамоаси бўлганди. Тошкентда кечган дастлабки беллашувда Рўзиқул Бердиев шогирдлари рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмай, "Пахтакор-2"ни ўз майдонида 6:0 ҳисобида тор-мор келтирганди.  Биринчи ўйиндаёқ барча масала ҳал этилганди. Қаршидаги жавоб ўйинида ҳам вакилларимизнинг қўллари баланд келганди. Фарруҳ Сайфиев ва Дониёр Нарзуллаев киритган голлар навбатдаги ғалабамизга замин яратганди.

Ярим финалда "Локомотив" жамоаси билан финал чиптаси учун кураш олиб боргандик. Финал учун кечган курашда "аждарлар" "темирйўлчилар" устидан зафар қучишни уддасидан чиқишганди. Қаршида ўтган биринчи ўйинда Азамат Алланиязов ва Шоҳруҳ Гадоевларнинг голига "Локо" вакиллари жавоб қайтара олишмаганди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаси "Локомотив" футболчиси Ислом Тўхтахўжаевнинг супер-зарбасини ақлбоварқилмас "сейв"и орқали бартараф этган Элдорбек Суюнов жамоамизнинг якунда финал йўлланмасини қўлга киритишда асосий ролни ўйнади. Чунки Тошкентда ўтказилган жавоб баҳсида "Локомотив" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Бироқ тўплаб нисбатига кўра, финалга "Насаф" йўл олганди.

 Шундай қилиб жамоамиз машаққатли йўлни босиб ўтиб, ниҳоят финал остонасига етиб келди. Буёғига сўнгги ҳал қилувчи нуқтани қўйиш қолди.

"Насаф" шу кунга қадар Ўзбекистон кубоги финалида тўрт маротаба қатнашган ва барчасида имконият бой берилган. Энди жамоамиз тарихида янги саҳифа очиш вақти етиб келди. Рўзиқул Бердиев бошчилигида жамоамиз ниҳоят кўзланган маррани забт этишини минглаб мухлисларимиз интизорлик билан кутиб ўтиришибди.

Энди катта саҳнага чиқадиган палла етиб келди. Жамоамиз етакчилари Артур Геворкян, Эркин Бойдуллаев, Элдорбек Суюнов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Шоҳруҳ Гадоев, Мақсуд Каримов, Илҳом Шомуродов ва Шерзод Аъзамов сингари футболчиларимиз "Насаф"нинг янги тарихини яратилишида майдонда бошчилик қилишлари зарур. Биллур совринни қўлга киритиш учун бешинчи уринишда ишни ҳам "5" қиладиган пайт келди. Буни клуб раҳбарияти,  мураббийлар штаби, футболчилар ва барча клуб ходимлари ҳис этиб туришибди. Ортга йўл йўқ. Буёғига фақат ғалаба зарур!

Ўзбекистон кубоги Қаршига, клубимиз музейига келадиган палла яқин қолганида ишонамиз.   

Демак, жамоамизнинг барча ашаддий ва жонкуяр ишқибозларини 17 октябрь куни Жиззахда бўлиб ўтадиган "Бунёдкор"га қарши Ўзбекистон кубоги финал учрашувига таклиф этамиз ва жамоамизни қизғин қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламиз!

Олға, "Насаф"!

 

Финалгача бўлган йўл...


Ўзбекистон Кубоги – 2015
1/8 финал. Дастлабки учрашув
ОҚ-ТЕПА – НАСАФ – 1:2 (0:0)
12 июнь. Тошкент. “Жар” стадиони. 355 томошабин.
Бош ҳакам
: Рустам Бобомуродов (Навоий) – 8,4.
Қанот ҳакамлари: Руслан Самандаров (Навоий) – 8,0. Обид Жумаев (Навоий) – 8,3.
Захирадаги ҳакам: Дилшод Каримов (Тошкент) - 9.
Назоратчи: Игорь Нехочин (Наманган).
Голлар: Илҳом Шомуродов, 56 – 0:1. Темур Ҳакимов, 78 – 1:1. Бобир Абдухолиқов, 90+4.


Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал

Жавоб учрашуви

НАСАФ – ОҚ-ТЕПА – 3:1 (2:0)

23 июнь. Қарши. “Марказий” стадиони. 1216 томошабин.

Бош ҳакам: Олимжон Толибжонов (Тошкент) – 8,4.
Қанот ҳакамлари: Владлен Лушин (Гулистон) – 8,5, Дониёр Сайлалов (Тошкент) – 8,0.
Захирадаги ҳакам: Наим Қосимов (Қарши) - 9.
Назоратчи: Радик Серазетдинов (Тошкент).
Голлар: Шароф Муҳиддинов, 10 – 1:0. Илҳом Шомуродов, 39 – 2:0. Сергей Рекун, 64 – 2:1. Бобур Абдухолиқов, 86 - 3:1.


Ўзбекистон кубоги-2015.
Чорак финал, дастлабки ўйин.
«Пахтакор-2» (Тошкент) – «Насаф» (Қарши) 0:6

Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Д. Каримов (Тошкент)

Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент)

Голлар: Илҳом Шомуродов 7, - 0:1. Артур Геворкян 28, - 0:2. Одил Ҳамробеков 45, - 0:3. Илҳом Шомуродов 53, - 0:4. Азамат Алланиязов 77, 85.


Жавоб ўйини.

«Насаф» (Қарши) – «Пахтакор-2» (Тошкент) 2:0
Қарши, "Марказий" стадиони
Ҳакамлар
: Д. Пислегин (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Н. Қосимов (Қарши)
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).
Голлар: Фарруҳ Сайфиев (16), Дониёр Нарзуллаев (19)


Ўзбекистон Кубоги-2015.
Ярим финал. Дастлабки ўйин.
"Насаф" - "Локомотив" 2:0
Қарши, "Марказий" стадион.
Голлар
: Азамат Алланиёзов (14), Шоҳруҳ Гадоев (28)
Ҳакамлар: Ҳасан Рўзиев, О. Абдувосилов, С.Шоюсупов, З.Қодиров.
Назоратчи: Д.Роман (Тошкент).


Жавоб ўйини
"Локомотив" - "Насаф" 1:0
Тошкент, ТТМИ стадиони.
Ҳакамлар
: Б. Намозов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), О. Толибжонов (Тошкент)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).
Гол: Марат Бикмаев 49

 

17 октябрь, Жиззах.

Ўзбекистон кубоги-2015. Финал

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Насаф» (Қарши)

"Сўғдиёна" марказий стадиони.

Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Б. Намозов (Тошкент)

Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика