Latest news

01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  2 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  1 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  17 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  7 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  5 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  4 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  72 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  68

"Насаф" Азиз Ғаниевнинг трансфер қийматини 1 миллион АҚШ доллари дея баҳоламоқда News

"Насаф" Азиз Ғаниевнинг трансфер қийматини 1 миллион АҚШ доллари дея баҳоламоқда

"Насаф"нинг истеъдодли ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев жароҳатидан сўнг яна ўзининг спорт формасини тиклаб бормоқда.

Ғаниев жароҳати туфайли ярим йилдан кўпроқ сафдан чиққанди. Жорий мавсум бошлангач яна яшил майдонга қайтган футболчи ўзининг аввалги спорт формасига кириб бормоқда.

Эндигина ўсиб келаётган футболчи жароҳати туфайли маълум вақтни йўқотди ва Осиё Кубогига бориш имкониятини ҳам қўлдан чиқарганди. Ўтган йили хорижнинг бир қатор клублари ва Ўзбекистондан "Пахтакор" жамоаси жиззахлик футболчининг хизматларига жиддий қизиқиш билдираётганди. Бироқ ўтган йилги трансфер бозорида "Насаф" ҳамда "Пахтакор"нинг ўзаро келиша олишмагани, хориж жамоаларидан тушган таклифлар қаршиликларни қониқтирмагани туфайли Азиз Қаршида яна ушланиб қолганди. Натижада кейинчалик жароҳат олган футболчининг "совчи"лари эшикни маълум вақт "тақиллатмай" қўйишганди. Лекин жароҳатидан кейин ҳам аввалги ўйинлари ва жозибадор зарбалари эвазига яна кўпчиликнинг диққатини тортаётган футболчи борасида қизиқиш ва таклифлар қайта тикланмоқда.

Ўтган йили "Пахтакор"нинг 5 миллиардга яқин таклифига рад жавобини берган "Насаф"га яна тошкентликлардан қизиқиш вужудга келган. Яқинда "Пахтакор" норасмий, яъни оғзаки таклиф билан "Насаф"га чиққан. Ҳали расмий музокараларга киришилгани йўқ. Лекин шуниси аниқки, "Насаф" Азиз Ғаниевнинг трансфер қийматини 1 миллион АҚШ доллари дея баҳолаётган «Насаф» раҳбарияти ҳозирги ҳолатда 700-800 минг АҚШ доллари ва кейинги трансфер операциядаги маълум бонуслар эвазига сотишга рози бўлишлари мумкин. Худди Одил Ҳамробеков трансфер сингари.

«Насаф» айни дамда Ғаниев бўйича мўмайгина таклиф тушаётганда трансфер масаласи борасида ўйлаб кўриши мумкин. Чунки футболчининг амалдаги шартномаси 2020 йил сўнггида тугайди. Агарда клуб ҳозирда тушаётган таклифларни ўйлаб кўрмаса ёки футболчини сотмаса, унда кейинчалик Ғаниевни эркин агент сифатида қўлдан чиқариб қўйиш эҳтимоли бор. Ёки мавсум якунига қадар қаршиликлар Азиз Ғаниевни кўндирадиган шартнома таклиф этиб, ўртадаги битимни узайтиришлари лозим бўлади. Бу футболчини кейинчалик ҳам ўсишга эришса янада қимматроққа сотиш имкониятини қолдиради. Лекин ҳозирги ҳолатда (натижа/молия) Азизни қизиқтирадиган таклиф билдириш «Насаф» учун оғирлик қилиши мумкин.

Ғаниевнинг хорижга кетиш вақти келган. Бироқ кутилмаган жароҳат ва «Насаф»нинг ОЧЛсиз қолиши бу масалани яна чўзиб қўйди. Хорижга, яхши савиядаги чемпионат қизиқишига учраш учун Ғаниев келаси йили қишда Таиландда бўладиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ОТЖ билан Олимпия йўлланмасини қўлга киритиши ва 2020 йили ёзда Токиода қайта порлаши талаб этилади.

P.S. Суперлигада ёзги трансфер ойнаси 9 июль куни расман очилади.

Шаҳбоз Беғамовнинг telegram'даги каналидан олинди.

Rating: +72   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика