Latest news

19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  13 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  1 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" — "Арсенал". Таркиблар маълум  6 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  4 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  18

“Насаф” – “Ал Садд” учрашуви чипталари сотувга чиқарилмоқда! News

“Насаф” – “Ал Садд” учрашуви чипталари сотувга чиқарилмоқда!

Баҳор фаслининг март ойида футбол ишқибозларини бир-биридан қизиқарли футбол учрашувлари кутиб турибди.

5 март куни Қарши шаҳри яна бир Осиё чемпионлар лигасининг учрашувига мезбонлик қилади. Бунда “Насаф” Қатарнинг “Ал Садд” жамоасини қабул қилади. Мазкур учрашув, келаётган душанба куни “Марказий” стадионда соат 18:30да бошланади.

Футбол шайдолари Қаршида, Испания терма жамоаси ва “Барселона” клуби афсонаси Хавини орзиқиб кутишмоқда.

“Насаф” ПФК футбол ишқибозларининг талаб ва истакларини инобатга олиб, учрашув чипталарини одатдагидан эртароқ – 1 март кунидан сотувга чиқармоқда.

Энди чипталар туманлар марказида, кўчма чиптахоналар орқали ҳам сотилади.

 
Қуйида кўчма чиптахоналарнинг иш жадвалини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

1 март (пайшанба) куни. Шаҳрисабз шаҳрида

2 март (жума) куни. Косон шаҳрида

3 март (шанба) куни. Ғузор шаҳрида

4 март (якшанба) куни. Чироқчи шаҳрида (тушгача)

4 март (якшанба) куни. Қамаши шаҳрида (тушдан кейин)

Кўчма чиптахоналар 10:00дан 16:00гача ишлайди.

Чиптахона шаҳарнинг гавжум жойи – бозорлар ҳудудида ташкил этилади.

Учрашув чипталари шунингдек Қарши шаҳрида, “Марказий” стадион чиптахоналари орқали ҳам 1 март (пайшанба) кунидан сотила бошланади.


П.С. Яқин вақт ичида championat.asia сайтида мухлислар ўртасида 7та чипта ўйналади. 

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика