Latest news

00:30Суперлига. Тўхтахўжаев ОКМКни мағлубиятдан қутқариб қолди, Аброр Исмоилов эса икки дақиқа ичида иккита гол урди  0 00:27Миржалол Қосимов: "Биз биринчи ўринга чиқиб олдик. У захирада уйқусираб ўтирган эди"  0 00:05Аморим қишда МЮни тарк этиши мумкин эди, аммо...  0 23:10"Ман Сити" Виртцнинг трансфер нархи юқорилиги сабабли ундан воз кечди. Келишув клубга умумий ҳисобда 300 миллион еврога тушиши мумкин эди (BBC)  4 22:28Украина, Англия, Польша, Дания, Балтика мамлакатлари ва Япония Россиянинг қайтишига қатъиян қарши. Жанубий Америка мамлакатлари эса аксинча  12 21:57Суперлига. Олмалиқда дарвозаларга 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  101 21:17Гвардиола Чемпионлар Лигаси учун кураш ҳақида: "Бизга яна 4 очко керак"  12 20:50"Аякс" Эрик тен Ҳагни қайтаришни режалаштирмоқда  1 19:39Роналдо: "Анчелотти – ажойиб мураббий. У барчасини изига солади"  9 19:14"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди  52 18:21Лапорта "Барселона" қачон асосий стадионига қайтишини тушунтирди  4 17:53"Манчестер Юнайтед" Родриго учун таклиф тайёрламоқда  9 17:25Эмилиано Мартинеснинг хизматлари "Барселона" ва МЮга таклиф қилинди  13 16:57BBC канали Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини танқид қилган Линекерни ишдан бўшатмоқчи  19 16:30Чемпионликни бой берган "Аякс" бош мураббийи истеъфога чиқди  3

"Насаф"дан голлар шодаси ёхуд "аждарлар" ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқишди News

"Насаф"дан голлар шодаси ёхуд "аждарлар" ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқишди

Осиё чемпионлар лигаси плей-офф баҳслари доирасидаги "Насаф" - "Ал Файсали" учрашуви бўлиб ўтди.


ОЧЛ, плей-офф босқичи.

"Насаф" (Ўзбекистон) - "Ал Файсали" (Иордания) 5:1
Қарши, "Марказий" стадион. 30.01.2018.

Голлар: Игорь Голбан (12), Бобур Абдухолиқов (49), Азизжон Ғаниев (52), Драган Черан (61 пенальти), Ёсир Ал Равашдеҳ (86 автогол) - Албан Меҳа 90+3.
Ҳакамлар: Хирюки Кимура, Очи Шинжи, Такаги Такуми (ҳаммаси Япониядан), Насрулло Кабиров (Тожикистон)
Назоратчи: Али Ҳамад Бадавий (БАА)
Учрашув комиссари: Доржи Минду (Бутан)

"Насаф": 35.Санжар Қувватов - 55.Славко Лукич, 22.Игорь Голбан, 92.Умар Эшмуродов, 14.Шароф Муҳитдинов - 7.Одилжон Ҳамробеков (8.Санжар Рашидов, 80), 6.Азизжон Ғаниев (5.Ғолиб Ғайбуллаев, 76) - 20.Ислом Кенжабоев, 69.Драган Черан, 77.Жасур Ҳасанов (17.Дониёр Нарзуллаев, 70) - 10.Бобур Абдухолиқов.

"Ал Файсали": 12. Абулайла Язеед, 7. Аҳмад Юсуф (10.Маҳди Аламеҳ, 77), 11.Одай Заҳран, 13.Ҳалил Бениатия, 17.Салем Ал Ажайлин, 19.Бани Ясеен, 25.Ёсир Ал Равашдеҳ, 30.Доминик Менди (16.Аҳмад Наваф, 84), 37.Маҳмуд Алмарди, 77.Албан Меҳа, 99.Лукаш Гикиевич.

Огоҳлантиришлар: Ҳалил Бениатия (18), Одай Заҳран 36, Славко Лукич


Nasaf Qarshi

Igor Golban - 12', Bobur Abdikhalikov - 49', Azizjon Ganiev - 52', Dragan Ceran - 61', Yasser Al Rawashdeh - 87'

AFC Champions League Qualification . Round final

30/01/2018, 16:00

1
:
5
Finished

Al-Faisaly

Alban Meha - 90'

45'
90'
12'  Igor Golban
49'  Bobur Abdikhalikov
52'  Azizjon Ganiev
61'  Dragan Ceran
87'  Yasser Al Rawashdeh
90'  Alban Meha


                                                                           ЯНГИЛАШ




90+3. ЎЙИН ТУГАДИ! "НАСАФ" ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олди! 

90+3. ГОЛ! Албан Меҳанинг жаримадан йўллаган зарбаси голга айланди - 5:1.  

90. Асосий вақтга 3 дақиқа қўшилди

86. Ўнг қанотдан Дониёр Нарзуллаев томонидан узатилган тўпни Ёсир Ал Равашдеҳ боши билан дарвозага йўллаб қўйди - 5:0.

86. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! АВТОГОООООООООООООООООООООООЛ!

84. Ўзгариш. Доминик Менди ўрнига Аҳмад Наваф тушди

81. Ўзгариш. Одилжон Ҳамробеков ўрнига Санжар Рашидов тушди

77. Ўзгариш. Аҳмад Юсуф ўрнига Маҳди Аламеҳ тушди

76. Ўзгариш. Азизжон Ғаниев ўрнига Ғолиб Ғайбуллаев тушди

71. Бугунги ўйинни кўриш учун "Марказий" стадионига 12843 томошабин келди

70. Ўзгариш. Жасур Ҳасанов ўрнига Дониёр Нарзуллаев тушди

65. ЗАРБАААА! Маҳмуд Алмардининг зарбасини Қувватов эгаллаб олди

61. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ДРАГАН ЧЕРАН!

61. ПЕНАЛЬТИ! Ислом Кенжабоев пенальти ишлади

52. Тезкор қарши ҳужумдан сўнг яна бир Осиё чемпиони Азизжон Ғаниев жарима майдони ташқарисидан ажойиб гол уришга эришди - 3:0. 

52. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! АЗИЗЖООООООООООООООООН ҒАНИЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕВ! 3:0

49. Жасур Ҳасанов бурчакдан узатган тўпини Осиё чемпиони Бобур Абдухолиқов боши билан дарвозага йўллади - 2:0. 

49. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! БОБУУУУУУУУУУУУУР АБДУХОЛИҚОООООООООООООООООООООООВ!

47. ЗАРБА! Лукаш Гикевич узоқдан дарвозага зарба йўллади, ноаниқ

46. Иккинчи тайм бошланди.


45+1. Биринчи тайм тугади. "Насаф" ҳозирча 1:0 ҳисобида олдинда

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди

43. ЗАРБА! Маҳмуд Алмардининг зарбаси ноаниқ кетди

40. Хавфли вазият! Бобур Абдухолиқов рақиб жарима майдони ичида зарба беришга уринди...

37. Шароф Муҳитдиновнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди

37. "Насаф"да жарима тўпи тепиш имконияти.

36. Огоҳлантириш. Одай Заҳран 

34. Иордания клуби вакиллари очиқчасига қўпол ўйнашмоқда

33. Лукичнинг жаримадан йўллаган зарбаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди

26. Хавфли вазият. Бобур Абдухолиқов олдинга ўтди, у рақиб жарима майдони ичида йиқилди, ҳакам бу ерда пенальти йўқлигини кўрсатди

25` ЗАРБА! Доминик Мендининг зарбасидан сўнг Қувватов тўпни ушлаб олди

21` Ҳаво жуда совуқ. Ўйиннинг ички динамикаси эса тобора "исиб" бормоқда.

18` Ҳалил Бениатия Черанни очиқчасига ушлаб қолгани учун огоҳлантирилди.

17` "Ал Файсали"ни жаҳли чиқди. Албан Меҳанинг жуда хавфли зарбасини Қувватов маҳорат кўрсатиб қайтариб юборди.

14` Мухлислар "Насаф"ни янада зўр қўллаб-қувватлашмоқда. "Насаф" эса ўз ўрнида ҳужумкорликни оширишга эътибор қаратмоқда.

12` ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ИГОРЬ ГОЛБАН! Славко Лукич томонидан ошириб берилган тўпни Голбан боши билан дарвозага тўғирлаб қўйди - 1:0! Яшавор Василий, йўғе Игорь!!!!

10` Жасур Ҳасановнинг фаоллиги эвазига бурчак зарбаси ишлаб олинди.

8` Алмардининг кучли зарбасини Қувватов эгаллаб олди. "Ал Файсали" ҳужумкор ўйин таклиф этмоқда.

7` "Ал Файсали"нинг бир муддат "Насаф" дарвозаси олдида хавф солди. Аввалига Ҳамробеков тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборган бўлса, кейинчалик Черан бурчак зарбасидан сўнг хавфни бартараф этди.

6` Албан Меҳанинг ажойиб паси "Насаф" ҳимоясини кесиб  ўтди. Лекин Умар Эшмуродов ўз вақтида хавфни бартараф этишга муваффақ бўлди.

5"Насаф" ўйинни яхши бошлади. Дастлабки стандарт вазиятидан кейин Ҳасановнинг узатмаси ноаниқ чиқди. Лекин шунга қарамай тўп назорати ва ташаббус мезбонлар қўлида.

16:00. Демак бошладик! ОЛҒА "НАСАФ"!

15:56. ОЧЛ мадҳияси садолари остида жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

15:55. Совуқда "музлаётган" мухлислар "исиш" учун "Насаф", "Насаф" дея баралла ўз суюклиларини олқишлашмоқда.

15:50. Учрашувнинг энг асосий вазиятлари ҳақида ёзиб борамиз. Чунки айни пайтда клавиатурани шақиллатиши керак бўлган қўлнинг ўзи ушбу совуқда "шақиллаб" қолди.

15:45. "Ал Файсали" ҳам ўйинолди чигалёзди машқларни якунлади. Жамоалар ҳамда учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар кийиниш хонасига йўл олишди.

15:35. "Насаф" чигалёзди машқларни якунлаб кийиниш хонаси томон йўл олди. "Ал Файсали" эса ҳозирча майдонда "қизиш" ишларини олиб бормоқда. Ҳаво жуда совуқ.

15:30. "Марказий" стадионга ҳозирга қадар тахминан 7 мингдан ортиқ мухлислар ташриф буюришган.

15:25. Рўзиқул Бердиев бугун 4-2-3-1 тактик схемасидан фойдаланади. Дарвозада кутилганидек Санжар Қувватов турса, ҳимоянинг ўнг қанотида жамоага янги келиб қўшилган сербиялик футболчи Славко Лукич, марказий ҳимояда Голбан ва Эшмуродов. Чап қанот ҳимояда Шароф Муҳитдинов ҳаракат қилади. Ярим ҳимоянинг таянч зонасида Осиё чемпионлари Ҳамробеков ва Ғаниев ўйнашади. Ҳужумкор вингер сифатида чап қанотдан Жасур Ҳасанов ҳаракатланса, ўнгда Ислом Кенжабоев тўп суради. Ҳужумчи ортида Драган Черан. Марказий ҳужумчи сифатида эса Бобир Абдихолиқов рақиб дарвозаси томон ҳужум қилади.

15:20. Жамоалар ўйинолди чигалёзди машқларни бажариш учун майдонга чиқиб келишди.

15:05. Жамоаларнинг бошланғич таркиблари эълон қилинди.



Rating: +182   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика