Latest news

08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  1 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  0 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  3 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  10 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  14 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  38 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  34 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  15 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  102

“Насаф” 7-турда “Обод”ни қабул қилади News

“Насаф” 7-турда “Обод”ни қабул қилади

“Насаф” жамоаси 7-тур учрашувини Ғузорда “Обод” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 22 апрель шанба куни соат 17:30да “Ғузор” марказий стадионида бўлиб ўтади.

Ушбу учрашув жамоаларнинг тарихида учинчи ўзаро учрашуви бўлади. Ўтган йилги чемпионатда мазкур жамоалар дастлаб Қаршида, иккинчи даврада эса Тошкентда ўзаро куч синашишган. Биринчи даврада Қаршида бўлиб ўтган баҳсда жамоамиз кичик  1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Қаршидаги учрашувда ягона голга ҳужумчимиз Илҳом Шомуродов муаллифлик қилган эди. Тошкентда бўлиб ўтган учрашувдаги голларни Фаррух Сайфиев, Фозил Мусаев ва Драган Черанлар киритишган.

Тўплар нисбати бўйича устунлик ҳам жамоамиз томонида 4:0.

Биринчи даврадаги Қаршида бўлиб ўтган учрашув қайдномаси:

ЎзПФЛ 3-тур. 01.04.2016 й.
“Насаф” (Қарши) – “Обод” (Тошкент) 1:0 (1:0). 3335 томошабин
Қарши ш. “Марказий” стадиони, 18:00да
Бош ҳакам:
Рустам Бобомуродов (Навоий)
Қанот ҳакамлари: Обид Жумаев (Навоий), Андрей Снетков (Тошкент вил.)
Захира ҳаками: Элёр Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Иброҳим Шарипов (Бухоро).
ЎзПФЛ вакили: Александр Фролов.
Гол: Илҳом Шомуродов, 43’-1:0.
“Насаф”: 25.Элдорбек Суюнов, 5.Ильдар Маматказин, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 9.Илҳом Шомуродов, 10.Дилшод Раҳматуллаев (4.Мақсуд Каримов 82), 18.Баҳром Абдураҳимов,  20.Эркин Бойдуллаев (с), 21.Азамат Алланиёзов (45.Бобир Абдухолиқов 66), 23.Шерзод Аъзамов, 27.Ислом Рашидхонов (17.Артур Геворкян 82), 31.Сайдулло Раҳматов.
Захира: 35.Санжар Қувватов, 19.Деян Больевич, 38.Дониёр Нарзуллаев, 42.Нажмиддин Нормуродов.
“Обод”: 12.Дилшод Ҳамроев (91.Давронбек Жўрақулов 87), 2.Аброр Хусенов (7.Жавоҳир Қаҳрамонов 74), 3.Илҳом Комилов, 5.Ғайрат Умиров, 6.Шерзод Жалилов, 8.Дониёрбек Хасанов, 11.Шохруз Норхонов, 14.Акбаржон Хўжаев, 15.Санжар Баратов (13.Умиджон Матмусаев 46), 18.Санжар Турақулов, 23.Жавлон Искандаров.
Захира: 4.Хуршид Ғиёсов, 9.Павел Соломин, 10.Алишер Азизов, 20.Алишер Мирзаев.
Огоҳлантириш: Жавлон Искандаров 34.



Иккинчи даврадаги Тошкентда бўлиб ўтган учрашув қайдномаси:

ЎзПФЛ, 18-тур. 12.08.2016
“Обод” (Тошкент) – “Насаф” (Қарши) 0:3 (0:1)
“ЖАР” стадиони. Соат 18:00да
Бош ҳакам:
Бахтиёр Намозов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Х. Шодмонов (Бухоро), Ш. Файзиев (Жиззах)
Захира ҳаками:  Д.Каримов (Тошкент)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: В Штерн.
Голлар: Фарруҳ Сайфиев, 11’-0:1, Фозил Мусаев, 53’-0:2, Драган Черан, 66’-0:3.
“Обод”:12.Дилшод Ҳамроев, 2.Аброр Хусинов, 4.Хуршид Ғиёсов (44.Миржамол Қосимов 72), 5.Ғайрат Умиров, 9.Павел Соломин (3.Илҳом Комилов 55), 11.Шоҳруҳ Норхонов, 20.Алишер Мирзаев, 55.Сардор Қаҳоров, 60.Анвар Ғофуров (с), 70.Тимур Ҳакимов (77.Алишер Шоғуломов 46), 88.Сардор Собирхўжаев.
Захира: 1.Умиджон Ярбеков, 7.Жавоҳир Қаҳрамонов, 14.Акбаржон Хўжаев, 66.Фарҳод Мираҳматов.
“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 23.Шерзод Аъзамов (с), 22.Игорь Голбан, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 28.Фозил Мусаев (27.Ислом Рашидхонов 82), 34.Фарруҳ Сайфиев, 18.Баҳром Абдураҳимов, 38.Дониёр Нарзуллаев, 31.Сайдулло Раҳматов, 21.Азамат Алланиёзов (6.Азизжон Ғаниев 46), 69.Драган Черан (15.Шахбоз Эркинов 70).
Захира: 25.Элдорбек Суюнов, 14.Шароф Муҳиддинов, 24.Огнен Красич, 5.Ильдар Маматказин.
Огоҳлантириш: Сардор Қаҳҳоров 55.
 
Тошкентнинг “Обод” жамоаси 6 учрашувдан сўнг 5 очко тўплаб, турнир жадвалининг 14-поғонасини эгаллаб турибди. Ўтган 6-турда улар ўз майдонида “Олмалиқ” жамоасига 1:0 ҳисобида имкониятни бой беришган.

 “Насаф” эса ўтган 5 учрашувдан сўнг 9 очко тўплаб, турнир жадвалининг 6-поғонасида бормоқда.

“Насаф” жамоаси ушбу учрашувда фақат ғалаба учун майдонга тушади. Чунки сафарда ўтган икки тур учрашуви жамоамиз учун муваффақиятсиз бўлди.

Жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув 21 апрел жума куни, “Спутник” қўрғонидаги ёшларимиз қароргоҳи майдонида бўлади. Учрашув соат 17:00да бошланади.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика