Latest news

13:42Япония ОФКни тарк этмоқчи  2 13:19Каннаваро ташриф буюрган оқшомда "Хоразм"нинг 8 ўйинлик ғалабасиз серияси тугаган учрашувдан галерея  0 13:04Рустам Абдуҳамидов: "Ғалаба Каннаварога боғлиқ бўлса, 23 октябрь куни ҳам уни ўйинга таклиф қиламан"  0 12:40"Андижон" собиқ футболчиси: "Жамоада ўзига бўлган ишонч ортиб боряпти"  0 12:09Тер Штеген АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 11:59Фабио Каннаваро Ғузор “Марказий” стадионида бўлди  3 11:16"Бунёдкор" 9 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти  1 10:52Бенитес мураббийликка қайтишга яқин  0 10:28Янги қарор сабабли мухлислар ЖЧ вақтида АҚШ ҳудудига кира олмасликлари мумкин  4 10:00Ҳусанов биринчи ўринда  9 09:33Sofascore. Жамоаси мағлуб бўлган Ғаниев неча баҳо олди?  1 08:56Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 08:28"Ньюкасл" афсонаси нима учун фаолиятини БААнинг 3-лигасида давом эттиришга қарор қилганини тушунтирди  2 08:00Бруну Фернандеш: "Клубга барқарорлик керак"  5 07:34Суперлига. Бугун 2 та баҳс бор  10

"Насаф" 10 йилдан буён Тошкентда "Пахтакор"га гол ура олмаяпти News

"Насаф" 10 йилдан буён Тошкентда "Пахтакор"га гол ура олмаяпти

Эртага, XXIV Ўзбекистон чемпионати 14-турининг марказий учрашувида “Насаф” жамоаси Тошкентда “Пахтакор” жамоасига қарши майдонга тушади.
Мазкур жамоалар ўртасидаги учрашув доимо юртимиз мухлисларида катта қизиқиш ўйғотиб келади.

Чемпионатимизда барча етакчи клубларга муносиб қаршилик кўрсатишни уддалайдиган “аждарлар” мана 10 мавсум ортда қолибдики, Тошкентда “Пахтакор” жамоаси дарвозасига йўл топа олмаяпти.

Тошкентдаги охирги ғалабага эса бундан ҳам кўп йил бўлган, бу ҳам бўлса бир мартагина содир бўлган.

Жамоалар ҳозиргача чемпионатда 36 марта туқнаш келишган. Ҳамма ижобий кўрсаткичлар “Пахтакор” жамоаси томонида.

Шундай бўлсада, навбатдаги учрашув натижасини олдиндан тахмин қилиш қийин. Тошкентда бўлиб ўтган аксарият ўйинларда ҳакамларни “айблаб” келаётган мухлисларни ҳам эътиборга олган, Ўзбекистон ПФЛ раҳбарияти ўйинни бошқариш учун мамлакатимизнинг энг тажрибали ҳаками Равшан Эрматовни тайинлади.

Қани кўрамиз, балки бу сафар Рўзиқул Бердиев шогирдлари “Пахтакор” дарвозасини ишғол қилишни уддасидан чиқишар.

Эслатиб ўтамиз, учрашув эртага 26 июнь жума куни кеч соат 19:30да “Пахтакор” марказий стадионида бошланади. Учрашув шунингдек “Спорт” телеканали орқали тўғридан-тўғри намойиш ҳам этилади.

Жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув бугун Қибрайдаги стадионда соат 17:30да бошланади.

Қизиқарли учрашувни ўтказиб юборманг.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика