Latest news

20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  23 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  5 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  8 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 18:13ЛаЛига. "Атлетико" - "Реал". Мадрид дербисини кимлар асосий таркибда бошлайди?  48 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  9

Нарзулла Сайдуллаев: "Мен "CA"га қандай келганман?" News

Нарзулла Сайдуллаев: "Мен "CA"га қандай келганман?"

Янги 2015 йил кириб келишига ҳам саноқли соатлар қолмоқда.
Байрам туҳфаси сифатида сайтимиз ўқувчиларига янги лойиҳани тақдим этамиз. Лойиҳа Мен CAга қандай келганман? деб номланади ва унда сайт ижодкорларининг қандай қилиб championat.asiaга келишгани ҳақида сўз боради.

"Футболга 11 ёшимдан буён қизиқаман. 2001 йил бўлиб ўтган Ўзбекистон - Хитой Тайпеи 7:0 учрашуви туфайли футболга қизиқиб қолганман. Ўша ўйинда боши билан 4та гол урган Жаъфар Ирисметов ҳозирга қадар мен учун энг яхши футболчи бўлиб қолади. Сабаби айнан у туфайли ҳозир "Мен "CA"га қандай келганман" номли мақолани ёзаяпман.

Мактаб даврларидан бошлаб футболга оид газета, журналларни сотиб олардим. Уларни йиғиб борардим. Ўйинларни қолдирмасдан кўриб борардим, 2002 йилги Жаҳон чемпионатини маза қилиб томоша қилганман. Ўша йили сочимни Роналдо финалда олдирганидек қилиб олгандим...

Тошкент Ахборот Технологиялари Университетида ўқиб юрган вақтимда ҳам футболга бўлган қизиқишим сўниб қолгани йўқ. Айнан ўша ерда футбол ўйнаб қошимни ёрганим ҳамон ёдимда... мақсадга ўтаман.

2010 йилнинг ёзги таътилида бўш вақтим кўп бўлгани туфайли sports.ru сайтида ўз блогимни очишга қарор қилдим. Асосан Ўзбекистон футболи ҳақидаги хабарларни жойлаб бордим. "Пахтакор" аъзоси бўлган Одил Аҳмедов ҳақида фотомақола тайёрлаш ғояси туғилди. Шунда Одилнинг кўплаб расмларини қидириб топдим. Уларнинг кўпини клуб расмий сайтидан олгандим. Шу боис сайт админига блог очганимми ўша ерда "pakhtakor.uz" расмларидан фойдалансам майлими мазмунидаги хат юборганман. Жавоб ижобий бўлган. Фотомақолам чиққанидан бир кун ўтиб потчамга хат келган: "Фотомақолани кўрдим, зўр чиқибди. Янги сайт очиляпти ишлайсанми?. Нодирхўжа Юлдашев".  Очиғи тажрибам йўқлигини айтдим, лекин футболга жуда қизиқишимни маълум қилдим. Нодир ака секин-секин ўрганасан деб айтдилар. Ҳали "chempionat.uz" сайти ишга тушмасдан туриб унга боғланиб қолдим. Бошида асосан статистика ва жадваллар билан ишладим. Футбол ўйинларига бордим, фақат ТВ орқали кўрган ёки газетада мақолаларини ўқиган журналистлар билан танишдим...Устозлар орттирдим, ҳозирга қадар ўқишда, уқишда, ўрганишда давом этаяпман. Бунинг учун барчага раҳмат айтаман, биринчи навбатда Нодирхўжа Юлдашевга".
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика