Latest news

09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  2 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  1 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  1 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  5 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  2 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  2 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  2 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  15 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  2 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  1 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  2 21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  4

Нартажиев ва Прохоров Англиядаги фаолиятни бошлашди News

Нартажиев ва Прохоров Англиядаги фаолиятни бошлашди

"Локомотив"нинг икки футболчиси - дарвозабон Рустам Нартажиев ва ҳимоячи Сергей Прохоров уч ой малака ошириш мақсадида Англиянинг "Флитвуд Таун" клубига йўл олгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Маълумот учун, "Флитвуд Таун" Англия биринчи дивизионида иштирок этади ва ҳозир 24 жамоа орасида 15-ўринда бормоқда. Куни кеча мазкур клуб расмий сайти ўзбекистонлик икки футболчининг жамоа машғулотларига келиб қўшилганини маълум қилди.

"Флитвуд Таун" сайтининг ёзишича, "Локо" тарбияланувчилари у ерда Бэрри Николсон қўл остида машғулот олиб боришади. "Локомотив" профессионал футбол клуби ва "Флитвуд Таун" ўртасида ҳамкорлик шу йилнинг апрель ойида бошланган бўлиб, ёзда клуб вакиллари Стив Курвуд ҳамда Гретар Стейнссон Тошкентга ташриф буюришганди.

Улар "Локомотив" иштирокидаги ўртоқлик учрашувини кузатиб, футболчилар орасидан икки нафарини танлаб олишганди. "Биз "Локомотив" (Тошкент) билан ҳамкорлик қилишдан мамнунмиз, негаки Осиё футбол бозорига кириб бориш асосий мақсадларимиздан бири ҳисобланади ва бу ишни "Локомотив" орқали амалга оширмоқчимиз. Биз ўзаро ҳамкорлик борасида энди дастлабки қадамларни ташладик. Ҳали режаларимиз улкан", - дейди "Флитвуд Таун" директори Стив Курвуд.

"Локомотив" Ўзбекистондаги энг кучли клублардан бири ҳисобланади. Уларда болалар билан ишлаш яхши йўлга қўйилган. Прохоров билан Нартажиев ҳам иқтидорлардан ёшлардан", - дейди Стив Курвуд футболчилар ҳақида фикр билдираётиб.

Албатта, ФИФА регламентига мувофиқ футболчиларимиз Англия биринчи дивизиони баҳсларида иштирок эта олишмайди. Аммо машғулот ва ўртоқлик ўйинларида қатнашиб етарлича малака ошириш, шунингдек инглиз маданияти билан яқиндан танишиш имконияти юзага келади. Футболчиларимиз Блэкпулда клуб томонидан ажратилган меҳмонхонада истиқомат қилишади.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика