Нанкиндаги биринчи машғулот — "Ювентус" Хитойда
22 jul 2019 20:45
News
Нанкиндаги биринчи машғулот — "Ювентус" Хитойда
Туринликлар Хитой шаҳрида кечки машғулотни ўтказишди.
Тушликдан сўнг Нанкин шаҳрига қўнган "Ювентус" футболчилари чоршанба, 24 июль куни "Интер"га қарши ўйналадиган Olympic Sports Center стадионида дастлабки машғулотни ўтказишди.
Қизишиб олиш машқларидан сўнг жаноб Сарри тўп билан ва жисмоний машқларни шогирдларига юклади. Сингапурда "Тоттенхэм"га қарши кўпроқ ўйнаган футболчилар меҳмонҳонада тикланиш билан банд бўлишди.
Эртага "нерадзуррилар"га қарши ўйиндан аввал "кекса синьора" икки маҳал машғулот ўтказишни режалаштирган.
Link :
Source : juventus.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments