Latest news

09:09Флик ваъда берди  1 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  24 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23

Намозов ўтган йил ҳам "Андижон" ва "Қўқон-1912" ўртасидаги ўйинда ишлаган News

Намозов ўтган йил ҳам "Андижон" ва "Қўқон-1912" ўртасидаги ўйинда ишлаган

Бугун олий лигада 3-тур учрашувлари якунланади. Худди турнинг дастлабки икки ўйинида бўлгани сингари ҳакамларни ва жамоа учун қанчалик омадли эканлигини кўриб чиқамиз.

Қўқонда бўлиб ўтадиган водий дербиси - "Қўқон-1912" - "Андижон" учрашувини тошкентлик Бахтиёр Намозов бошқариб боради. 2015 йил олий лигада 17та беллашувни бошқарган Намозов мазкур жуфтликнинг Андижондаги баҳсида ҳам ишлаган. Ўша ўйинда меҳмонлар ғалаба нашидасини сурган - 1:2. Бундан ташқари, "Андижон" - "Бунёдкор" учрашувида ҳам бош ҳакамлик Намозовга ишониб топширилган ва мазкур баҳсда ҳам меҳмон жамоа ғолиб чиққан - 0:2.

2015 йил. Бахтиёр Намозов бошқарган ўйинлар

"Қўқон-1912" иштирокидаги учрашув
АНДИЖОН - ҚЎҚОН-1912 - 1:2

"Андижон" иштирокидаги учрашувлар
АНДИЖОН - ҚЎҚОН-1912 - 1:2
АНДИЖОН - БУНЁДКОР - 0:2

2016 йил. Олий лига. 3-тур
ҚЎҚОН-1912 - АНДИЖОН
Бош ҳакам:
Бахтиёр Намозов (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Расулжон Фозилов (Наманган), Мўмин Мажидов (Наманган).
Захирадаги ҳакам: Игорь Гормашов (Тошкент).
Назоратчи: Ғайрат Каримов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Роман Черников.

Турнинг яна бир учрашувида "Қизилқум" - "Олмалиқ" жамоалари тўқнаш келишади. Мазкур ўйинни бошқариш тошкентлик Олим Толибжонов зиммасига юклатилган. Ўтган мавсум Олмалиқда "Олмалиқ" - "Андижон" ўйинини айнан Толибжонов бошқарган ва ўша баҳсда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба нашидасини сурган. "Қизилқум" эса, Толибжонов бош ҳакамлик қилган икки беллашувнинг бирида сафарда "Бунёдкор"га (2:1) ютқазган бўлса, иккинчисида "Металлург"ни қабул қилиб, дуранг ўйнаган - 1:1.

2015 йил. Олим Толибжонов бошқарган ўйинлар
"Қизилқум" иштирокидаги учрашувлар
БУНЁДКОР - ҚИЗИЛҚУМ - 2:1
ҚИЗИЛҚУМ - МЕТАЛЛУРГ - 1:1

"Олмалиқ" иштирокидаги учрашув
ОЛМАЛИҚ - АНДИЖОН - 3:2

2016 йил. Олий лига. 3-тур
ҚИЗИЛҚУМ - ОЛМАЛИҚ
Бош ҳакам:
Олим Толибжонов (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Алишер Усмонов (Тошкент), Наби Рўзимов (Наманган).
Захирадаги ҳакам: Ш.Ражабов (Бухоро).
Назоратчи: Арслон Ҳотамов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Аҳрол Иноятов.

Ҳозирча мағлубият нелигини билмай келаётган "Металлург" мазкур турда "Шўртан"ни қабул қилади. Ушбу ўйинни бошқариш Азиз Асимовга юклатилган. 2015 йилги мавсумда олий лиганинг 12та учрашувида бош ҳакамлик қилган Асимовга мазкур жуфтликдаги рақибларнинг ўйинини бошқариш насиб қилмаган.

2015 йил. Азиз Асимов бошқарган ўйинлар
"Қизилқум" иштирокидаги учрашувлар
Йўқ

"Олмалиқ" иштирокидаги учрашувлар
Йўқ

2016 йил. Олий лига. 3-тур
МЕТАЛЛУРГ - ШЎРТАН
Бош ҳакам:
Азиз Асимов (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Темур Галеев (Тошкент), А.Пўлатов (Наманган).
Захирадаги ҳакам: Игорь Худойдатов (Тошкент).
Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Валерий Лёткин.

Қизиқарли кечиши кутилаётган "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги учрашув Ҳасан Рўзиевга ишониб топширилган. 2015 йил олий лигада 15та ўйинда ишлаган Рўзиев бугунги жуфтликдаги рақибларнинг иштирокидаги баҳсларда ҳам бош ҳакамлик қилган. Хусусан, "Сўғдиёна" Ҳасан Рўзиев ҳакамлик қилган учта учрашувнинг биттасида ғалаба ("Олмалиқ" - 1:0) қозонган бўлса, иккитасида мағлубиятга ("Қизилқум" - 1:4, "Андижон" - 1:2) учраган. "Навбаҳор" эса, ўз уйида "Насаф" билан дуранг ўйнаган - 1:1.

2015 йил. Ҳасан Рўзиев бошқарган ўйинлар
"Навбаҳор" иштирокидаги учрашув
НАВБАҲОР - НАСАФ - 1:1

"Сўғдиёна" иштирокидаги учрашувлар
ҚИЗИЛҚУМ - СЎҒДИЁНА - 4:1
СЎҒДИЁНА - АНДИЖОН - 1:2
СЎҒДИЁНА - ОЛМАЛИҚ - 1:0

2016 йил. Олий лига. 3-тур
НАВБАҲОР - СЎҒДИЁНА
Бош ҳакам:
Ҳасан Рўзиев (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Олим Абдувосилов (Тошкент), Санжар Шоюсупов (Тошкент).
Захирадаги ҳакам: Акмал Раҳимов (Андижон).
Назоратчи: Сайфиддин Эрматов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ноил Лутфуллин.


Фурқатбек Нишонов

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика