Latest news

08:43"Ман Сити" 75-дақиқада 3:0 ҳисобида олдинда бориб, юта олмаган ЕЧЛ тарихидаги биринчи жамоага айланди  7 08:20"Интер" 12 учрашувдан буён мағлуб бўлмаяпти  0 07:56"Барса" ЕЧЛда қаторасига 4 та ғалабага эришди, умумий ҳисоб – 17:3  3 07:32Компани ПСЖ устидан қозонилган ғалабадан кейин: "Яна 1-2 та гол урганимизда ўйин анча хотиржам руҳда ўтарди"  0 03:07ЕЧЛ. Дембеле четлатилган ўйинда "Бавария" ПСЖ устидан ғалаба қозонди  11 03:05ЕЧЛ. "Барса" йирик ғалаба қайд этди. "Манчестер Сити" "Фейеноорд"га қарши 3:0 ҳисобидаги устунликни сақлаб қола олмади  10 02:03Левандовски ЕЧЛдаги 100-голини урди. Фақат Роналду ва Мессида бундан кўпроқ  7 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Садд" билан дуранг ўйнаган "Ал Ҳилол" плей-офф йўлланмасини нақд қилди. "Ал Насср" ҳам кейинги босқични кафолатлади  6 00:50ЕЧЛ. "Милан" ва "Атлетико" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 00:35ЦСКА "Рубин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Россия кубоги ярим финалига йўл олди. Файзуллаевдан гол!  14 23:45Жуд Беллингем: "Олтин тўп" "Реал Мадрид"га келиши керак эди"  6 23:05Расман: Хавьер Маскерано "Интер Майами" бош мураббийига айланди  16 22:19Cуперлиганинг охирги турида учта ўйинда ВАР ишлайди. Қолган учрашувларга қўшимча ёрдамчи ҳакам бириктирилади  7 21:25ПСЖ нега айнан Ҳусановга қизиқиб қолди? Foot Mercato нашри Абдуқодирга Париж клубидан бўлган қизиқиш тафсилотларини маълум қилди  16 20:29Рўзиқул Бердиев: "Рақиб маҳоратли ўйинчиларга эга жамоа, аммо биз кўпроқ ўз ўйинимизга эътибор беришимиз зарур"  11

"Шубҳасиз энг яхши даврларим "Бунёдкор"да ўтган" — Стевица Ристич Анталияда Championat.asia сайтига эксклюзив интервью берди News

"Шубҳасиз энг яхши даврларим "Бунёдкор"да ўтган" — Стевица Ристич Анталияда Championat.asia сайтига эксклюзив интервью берди

"Бунёдкор" — шонли тарихга эга клуб.

Ўз вақтида бу жамоа сафида бразилиялик Ривалдодан, чилилик Вильянуэва каби юлдузлар тўп тепиб кетди. Аммо улар орасида камтаргина македониялик Стевица Ристич ўзгача қадрланади. Қисқа вақт ичида голеадорлик маҳоратини кўрсатган "снайпер" кўпчиликнинг ёқимтойига айланиб улгурганди. Бутсаларини михга илган Ристич ҳозирда биз жой эгаллаган меҳмонхонада истиқомат қилаётганидан хабар топиб кечки таомдан сўнг Ристич билан суҳбат ташкил қилишга қарор қилдим. 

- Сизни Анталияда кўрганимиздан хурсандмиз. Чунки "Бунёдкор"да ўзидан ном қолдирган легионер ҳисобланасиз. Мухлислар сизни ҳамон эслаб туришади. Ҳозирда нималар билан бандсиз? 

- Мен ҳам хурсанд бўлдим. Шимолий Македониянинг "Силекс" клубида спорт директор сифатида фаолият олиб бормоқдаман. Ўз вақтида мазкур клубда 3 йил тўп тепганман. Шундан сўнг легионерлик саргузаштларим бошланди, Кореяга кетдим. Жамоамиз яхши, раҳбаримиз зўр одам. Таркибни кучайтиришда давом этяпмиз. Мамлакат кубоги ярим финалига етиб келдик. Ўтган йили финалда мағлуб бўлдик. 

- "Силекс"га қандай келиб қолдингиз? Чунки 3 йил олдин сиз билан суҳбатлашганимизда фаолиятингизни тугатганингизни, болалар билан машғул эканлигингизни айтган эдингиз...

- Ҳа, фаолиятимни тугатгач 5 йилча оиламга вақт ажратдим. Қизим гандбол, ўғлим футбол билан шуғулланади. Македониядаги футбол мактабида ишладим. Ўтган йили "Силекс" хўжайинлари таклиф қилди. Ўйлайманки, тўғри қарор қабул қилдим. 

- Сиз ўтган йили Анталияда "Бунёдкор" қароргоҳида кўриниш бергандингиз...

- Ўзбекистонда энг яхши дўстларим бор. Виктор Карпенко билан доим алоқада бўлиб турамиз. Анталияда йиғин ўтказаётганини билгач хурсанд холда бордим, Виктор ва Анвар Ғофуров билан учрашдим. Ўйинни кўрдим, футболчилар билан гаплашдик. "Бунёдкор" мен учун қадрли клуб. 2008-2010 йиллардаги "Бунёдкор" ўзбек футболи тарихидаги энг яхши жамоа эди, дея оламан. Қандай футболчилар, мураббийлар ишлаб кетди. Таркиб супер, терма жамоа футболчилари, Азиз Хайдаров, Сервер Жепаров, Виктор Карпенко, Жасур Хасанов каби номлар тўп тепарди. Чемпионат даражаси кучайди. Бунинг самараси 2011 йилги Осиё кубогида кўринди. Ўзбекистон Осиё кубокларидаги энг яхши натижасини қайд этди. 

- Виктор Карпенконинг мураббийлик фаолиятидан хабарингиз бор. Лекин "Бунёдкор"даги мураббий сифатидаги қисқа даври омадли чиқмади...

- "Бунёдкор" унинг қўл остида ёмон ўйнамади. Сафарда "Пахтакор"дан устун келди. Ўйинни кўргандим. Бир нарсани тушуниш керак, сизда керакли ўйинчилар, сифатли ижрочилар бўлмаса ўзингиз истаётган нарсани чиқара олмайсиз. "Бунёдкор"да шундай вазият эди. Виктор қандай ишлашни билади. Лекин омади келмади. "Пахтакор"да ҳам дўстим Славче Войнески ишлади. Уни кейин алмаштиришди. Якунда "Пахтакор" чемпион бўлди. 

- Славче Войнески чемпионатимизга мос келмадими ёки футболчиларни тушунмадими?

- "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги ўйинларини кўрдим. Бу мусобақада ўйнаганман, даражасини биламан. Чемпионатда ҳам, халқаро майдонда ҳам бирдек муваффақият қозониш учун 2-3та таркибингиз бўлиши лозим. Войнескига қийин бўлишини айтгандим. 

- Аммо Войнескида ёмон таркиб йиғилмаганди. "Насаф" эса улардан нисбатан кучсизроқ таркиб билан гуруҳдан чиқди... 

- "Насаф" сўнгги йилларда яхши натижалар кўрсатяпти. Уларнинг сафига "Навбаҳор"ни ҳам қўшиш мумкин. Молиявий ҳолати жуда яхши, деб эшитдим. 

- "Бунёдкор"да ўтказган дамларингизни эслаб турасизми?

- Энг яхши дамлар. Ортиқча изохга хожат йўқ. Чунки пулми, майдонми, стадионми муаммо йўқ эди. Ўша "Бунёдкор" Осиёдаги энг яхшиси эди. Бу жамоада ўйнаганимдан хурсандман. Кубок финалида гол урганим ёдимда. Тўпурарлар қаторида эдим. Кетаётганимда "Пахтакор"дан кўп очко олдинда эдик. Кейин кузда "Амкар" сафига бориб қўшилдим. 

- "Бунёдкор"га келишингиз ҳаммаси "Поханг Стилерс" билан ўйиндан кейин бошландими? Ёки кимдирдан қўнғироқ бўлдими?

- "Поханг Стилерс" билан ОЧЛда ғолиб чиқдик. Ривалдо қўнғироқ қилди. Унга қандай қилиб йўқ дейишим керак эди?

- Бразилияликларнинг келиши стадионга томошабинлар оқимини оширдими?

- Албатта. Масалан, Наманганда  "Навбаҳор" билан ўйинларда 3 соат олдин стадион тўларди. 


- Шундай атмосферада ҳар қандай ҳужумчининг ҳам гол ургиси келиши табиий. Ўзбекистон чемпионатида қайси ҳужумчилар кўпроқ ёдингизда қолган?

- Анвар Солиев, Александр Гейнрих ўша пайт "Пахтакор"да ўйнарди. Кейин у билан "Сувонг Самсунг"да бирга тўп тепдик. "Пахтакор"да ҳужумчидан ташқари ажойиб ярим ҳимоячи бор эди..

- Одил Аҳмедов?

- Ҳа, Одил Аҳмедов. У жуда яхши ижрочи эди. 

- Гейрих ҳақида фикрингиз чала қолди?

- Уни жуда яхши кўраман. Кореяда кўп вақтимизни бирга ўтказардик. Жуда позитив инсон. Гейнрих билан гаплашсангиз доим бошқача энергия оласиз. Кайфиятим йўқ пайтда у билан суҳбатлашардим. 

Клуби билан боғлиқ юмушлари туфайли Ристич билан суҳбатни эртага давом эттиришга қарор қилдик. Давоми бор...

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика