Latest news

10:20Неймар яна жароҳат олди  2 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  6 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  9 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  3 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  2 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  6 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  9

Наманганда хотира турнири бўлиб ўтди ФОТО News

Наманганда хотира турнири бўлиб ўтди ФОТО

Tags :  Наманган
Наманган футбол федерацияси ва фахрийлар кенгашининг ташаббуси билан 4 кун давом этган хотира мусобақаси бугун ўз якунига етди.

Авазбек Юнусбоев бошчилигидаги фахрийлар кенгаши вилоятдан ташриф буюрган 12та жамоанинг барчасига бирдек эътиборда бўлдилар. Тақдирлаш маросимида "Навбаҳор" клуби етакчиси Илҳом Бойдадаев, бош мураббий Илҳом Мўминжонов ва клуб раиси Носир Султонов ҳам иштирок этдилар.

Шунингдек, турнирни ташкил этилишида клуб академиясига директор этиб тайинланган Дилшод Алиев ҳам ўзининг муносиб хиссасини қўшди.

Турнир давомида Наманганнинг бир қатор футболда из қолдирган инсонлари Абдулла Жўрабоев, Юрий Тен, Ғайрат Эгамбердиев, Валентин Зайцев, Тоҳир Мадраҳимов, Ғуломжон Бойдадаев, Лян Николай, Нормирза Соибназаров, "Пахтакор 79" футболчилари ва Хафизхон Ғофуров хотирландилар.

Фестивал кўринишида ўтган мусобақада қўйидаги жамоалар иштирок этдилар:

"Навбаҳор"
"Норин"
"Одил Жуниор"
"Чуст"
ЎзБЎСМ17
"Янгиқўрғон"
"Косонсой"
БЎСМ1
"Навбаҳор-2006"
"Баркамол"
"Учқўрғон"
"Чортоқ"


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика