Latest news

00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиш ва ҳис қилиши керак"  0 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  3 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  0 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  0 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  14 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  21 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  235 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  7 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  5 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  16

Наманганда ўзига хос футбол шоуси News

Наманганда ўзига хос футбол шоуси

Tags :  Наманган
“Миллионлар ўйини” бўлмиш футболнинг мафтункор сеҳри бўлакча. Айнан футбол туфайли бир-бирини танимайдиган кишилар дўстга айланадилар.
Қисқа қилиб айтганда, футбол барчани бирлаштирадиган кучдир. Наманган вилоятида истиқомат қилаётган фахрийлар ва Фарғона вилояти фахрийлари ҳам футбол орқали бир-билари билан танишдилар ва бугунги кунда чинакам дўстга айландилар. Ҳозирги кунга келиб улар ўртасидаги муносабатга барча ҳавас қилади. Улар худди ака-укадек қадрдон бўлиб кетишган.

Мана уч йилдирки, улар ўзаро тўпланиб, футбол турнирини ташкил этишади. Бу орқали уларнинг дўстликлари янада мустаҳкамланади. Фахрийларнинг навбатдаги учрашувлари

Наманганда бўлиб ўтди. Аниқроғи, Наманганда ўзига хос футбол шоуси ўтказилди.

Фарғоналик фахрийларнинг бу сафарги ташрифлари ўзгача бўлди. Меҳмонларни кутиб олиш маросими Намангандаги “Навбаҳор” стадионида ташкил этилди.
Шундан кейин барча фархийлар бирлашиб, Уйчи туманида яшовчи майдондаги дўстлари Абдусамат Отахонов хонадонига ташриф буюришди. Абдусамат ака яқинда мусулмонларнинг бешинчи фарзи бўлмиш – Муборак Хаж сафарида бўлдилар ва хаж ибодатини адо этиб қайтдилар. Футбол шоуси Абдусамат Отахоновни зиёрат қилиш билан бошланди.

Наманганлик ва риштонлик фахрийларнинг кейинги манзили – “Навқирон” жамоасининг собиқ аъзоси Фазлиддин Баҳромовнинг хонадони бўлди. Бундан бир йил олдин Фазлиддин ака фахрийлар сафида майдонда тўп сурар эдилар. Аммо бешафқат ўлим у кишининг орамиздан эрта олиб кетди.  Мусобақа иштирокчилари Фазлиддин акани ёдга олиб, у кишининг ҳақига дуолар ўқишди.

Шундан кейин барча бир дастурхон атрофига йиғилди. Йиғилганларга собиқ футболчи Анвар Боқиев ўзининг хотраларни сўзлаб берди. Анвар Боқиевни фарғоналик катта стажга эга бўлган футбол мухлислари яхши танишади. Анвар ака бир пайтлар “Нефтяник” клубида тўп сурган. Фахрий футболчи ўзининг фарғонада ўтган йилларни мароқ билан ёдга олди.

Эртасига фархрийлар Уйчи туманида Косонсой тумани сари йўл отландилар. Футбол ўйинлари айнан Косонсой туманида бўлиб ўтди.
Бу галги турнирда ҳам тўртта жамоа иштирок этди. Булар, “Навқирон”, “Хотира-79”, “Косонсой” ва “Риштон” фахрийлар жамоаси. Ушбу жамоалар Косонсойда ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Дастлаб “Косонсой” ва “Риштон” фахрийлари майдонга тушишди. Ушбу ўйин голларга бой тарзда ўтиб, 9:7 ҳисобида риштонликларнинг ғалабаси билан якун топди.
Иккинчи жуфтликда “Навқирон” ва “Хотира-79” ўзаро куч синашди. Ўйинда рақибдан ҳар тамонлама устун келган “Навқирон” фахрийлари 5:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

“Хотира-79”  ва “Косонсой” жамоалари ўртасидаги учинчи ўрин учун кечган баҳс ҳам қизиқарли ва кескин курашларга бой тарзда ўтди. Ўйининг асосий вақти 2:2 ҳисобида якунланди. Пенальтилар сериясида эса омад косонсойликларга кулиб боқди – 3:2.

“Навқирон” фахрийлари эса финалда “Риштон” туманидан ташриф буюрган фахрийларни 4:1 ҳисобида доғда қолдириб, бош соврин эгасига айланишди.

60 ёшдан ошган ва айни дамда кексалик гаштини сураётган фахрийлар иштирокидаги футбол шоуси юқори даражада ташкил этилганини таъкидлаш жоиз. Фахрийларнинг мароқли дам олишлари учун барча шароитлар яратиб берилди. Мусобақа қатнашчилари уйларини хурсанд ҳолда қайтишди. Фахрийлар ўртасида ўтказилган ушбу футбол шоуси барчада бирдек ёқимли таассурот қолдирганини ҳам таъкидлаш жоиз.

Мана шундай шоуни юқори даражада ташкил этган Ҳамидхон Мўйдинхўжаев ва Мамадали Мўминовларга иштирокчилар номидан ўз миннатдорчилигимизни изҳор этамиз.

Аброр Деҳқонов
Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика