Latest news

09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  0 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  2 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  6 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  6 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  0 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  2 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  12 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  6 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  5 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  5 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  108 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2

Наманганда бўлиб турган Таиланд терма жамоасида овқатланиш билан муаммолар юзага келгани маълум қилинди News

Наманганда бўлиб турган Таиланд терма жамоасида овқатланиш билан муаммолар юзага келгани маълум қилинди

Наманган 8-14 июнь кунлари Осиё кубоги-2023 саралаш босқичига мезбонлик қилади.

Осиё кубоги саралаш ўйинларининг айнан Наманганда ўтказилиши бу ушбу вилоят мухлислари учун ажойиб совға бўлди. Наманганлик мухлислар Ўзбекистон миллий терма жамоасининг расмий ўйинларини стадиондан туриб томоша қилишлари мумкин бўлади. Бу ажойиб.

Бироқ хорижий нашрларда ушбу саралаш босқичидаги ташкилотчилик масаласига нисбатан эътирозлар пайдо бўлди. Хусусан, Goal.com нашрининг ёзишича, Таиланд терма жамоаси Наманганда овқатланиш билан муаммоларга дуч келган:

Меҳмон жамоанинг билдиришича, Намангандаги меҳмонхона тақдим этган таомларнинг деярли барчасида ёғ мавжуд. Хаттоки, Шарқий Осиё вакиллари севиб имтеъмол қиладиган гуруч маҳсулоти ҳам Ўзбекистонда ёғда қовурилади. Бу эса соғлом овқатланиш қоидаларига тўғри келмайди. Таиландлик футболчилар эса бундай овқатларни истеъмол қила олишмаган.  Шу сабаб ҳам, жамоа менеджери Намангандан корейс ва япон таомларини ўйинчилар учун буюртма қилишга мажбур бўлган. Кейинроқ эса жамоа учун Тошкент шаҳридан Наманганга Таиланд таомларини ҳам буюртма қилган. Йўлга эса тўрт соат вақт сарфланиши қўшимча қилинган. Goal нашри берган хабарда ушбу жараён саралаш босқичи якунига қадар давом этиши айтилган.

Шу ўринда бир неча саволлар туғилиши аниқ: Мусобақа ташкилотчилари меҳмон жамоаларнинг овқатланиш маъданияти ва ҳаёт тарзидан бехабар бўлишганми? Нега бошқа терма жамоалар бирламчи эҳтиёж бўлган овқат учун сарсон бўлишлари керак? Меҳмонхонада рақиб терма жамоаларига маъқул келадиган таомлар тайёрлашнинг иложи йўқми? 

Гуруҳимиздаги уччала жамоанинг (Таиланд, Малдив ва Шри-Ланка) ҳам овқатланиш маданияти ўзаро ўхшаш. Яьни Таиланд жамоасида кузатилаётган муаммо бошқа терма жамоаларда ҳам кузатилаётган бўлиши мумкин. Саралаш босқичи ташкилотчилари барча жамоаларга қулай ва тенг шароит яратиб беришлари лозим. Акс ҳолда, бу рақиб жамоаларнинг эътирозига сабаб бўлиши мумкин. Таиланд терма жамоасида кузатилган ҳолатнинг хорижий нашрларда кўтарилиши эса Ўзбекистон имиджи учун ёмон таъсир ўтказиши аниқ. Албатта, терма жамоа ўйинларини Наманганда ўтказиш жуда яхши ғоя. Аммо футбол фақатгина майдондаги ўйиндан, мухлислардан иборат эмас. Мусобақа мезбони сифатида биз барча терма жамоаларга тенг шароит яратиб беришимиз лозим. Айниқса, шу гуруҳда айнан ўз терма жамоамиз кураш олиб бораётган вазиятда.

Author : I.J.I
Rating: -38   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика