Latest news

20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  2 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  11 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  2 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  23 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  13 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  4 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  5 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  1 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  9 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  16

Наманган чемпион! News

Наманган чемпион!

2001-2005 йилларда туғилган футболчилар ўртасида ташкил қилинган Республика мусобақасининг биринчи босқич ўйинларининг финал ўйини ўтказилди.

2001 йилда туғилган футболчилар ўртасида ўтказилган финал ўйини Ўзбекистон футбол ассоциацияси майдонида бўлиб ўтди.

Наманган вилояти ҳамда Андижон вилояти жамоалари ўртасида кечган муросасиз баҳсга иккала жамоанинг мухлислари ташриф буюришди. Учрашувнинг 1-бўлимида ҳисобни Наманган жамоаси очди. Бунга жавобан 2-бўлимда Андижонликлар ҳам 1 та тўп билан жавоб беришди. Ўйин тугашига саноқли дақиқалар қолганида наманганликлар  яна 2 та тўп киритиб мусобақа ғолибига айланишди. Учрашувдаги умумий ҳисоб: Андижон – Наманган 1:3.

Финал баҳси ниҳоясига етгач мусобақанинг тақдирлаш маросими ўтказилди. Совринли ўринларни қўлга киритган Хоразм, Фарғона, Андижон вилоятлари жамоалари ҳамда ғолиб Наманган вилояти жамоасига эсдалик совғалари, диплом ҳамда мусобақа кубоги топширилди. Кубокни Ўзбекистон футбол ассоциацияси Бош котиби Сардор Раҳматуллаев топширди.

Эслатиб ўтамиз 2002 йилда туғилган болалар ўртасида 25-30 сентябрь кунлари, 2003 йилда туғилган болалар ўртасида 20-25 октябрь, 2004 йилда туғилган болалар ўртасида 8-13 октябрь, 2005 йилда туғилган болалар ўртасида эса 5-10 ноябрь кунлари Республика мусобақаси бўлиб ўтади.

2018 йил 20 сентябрь, Тошкент
Финал
Андижон – Наманган 1:3

Голлар: О.Абдумажидов (20,76), Ф.Сохибжонов (58), Ш.Холдоралиев (48)
Андижон: Собиров Жасур, Ортиқмирзаев Жавоҳир, Маъруфжонов Одил, Абдумажидов Одил, Давронов Жамшид, Ўлмасов Муҳаммадиброҳим, Қаҳҳоров Озод, Иброхимов Муҳаммадазиз, Соҳибжонов Фарҳоджон, Неъматов Ислом
Наманган: Абдуллахонов Ислом, Обидов Жасур, Яхёхонов Баҳром, Саидхонов Муҳаммадюнус, Тоштемиров Омад, Зокиржанов Асад, Зокиров Азизбек, Акназаров Улуғбек, Ҳолдоралиев Шукурулло, Ғуломжонов Шерзод, Қаюмбоев Абдурасул
Ҳакамлар: Янсупов Фарруҳ, Еремеев Сервер, Нажмиддинов Жамол

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика