Latest news

20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  0 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  2 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  4 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  7 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  14 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  5 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  8

"Нафт Теҳрон" - "Пахтакор" учрашувига тааллуқли фактлар News

"Нафт Теҳрон" - "Пахтакор" учрашувига тааллуқли фактлар

Хабарингиз бор, бугун Тошкент вақти билан соат 19:30 да Эронда "Нафт Теҳрон" - "Пахтакор" ўйини старт олади.
- Агар "Нафт Теҳрон" бугун ғалаба қозонадиган бўлса, Осиё чемпионлар лигаси дебютанти сифатида гуруҳдан чиқади;

- "Нафт Теҳрон" илк марта ўз майдонида ўзбек клубига қарши майдонга тушади. Умуман олганда, Эрон клублари бунгача 16 марта ўзбек жамоаларини меҳмон қилганлар. Шундан саккизтасида ғалаба қозониб, уч марта дуранг ўйнашган ва беш бор мағлуб бўлишган;

- "Нафт Теҳрон"нинг бунгача урган жами 7 голи иккинчи таймда рўй берган. Жамоа ҳозирча биринчи бўлимда тўп кирита олмаяпти;

- Жамоа ҳужумчиси Амир Мотаҳари 7та гол билан Эрон чемпионатида тўпурарлар рўйхатида бормоқда.

- "Пахтакор" 2010 йилдан бери ОЧЛда гуруҳдан чиқа олмаяпти. Агар жамоа бугун мағлубиятга учраса ва "Ал Айн" "Ал Шабаб"ни енгса, "Пахтакор" яна гуруҳда қолиб кетади;

- Аввалги йиллари "Пахтакор" беш марта Эронда меҳмон бўлган. Жамоа "Зоб Ахан", "Сепахон" ва "Истиқлол"дан мағлубиятга учраган бўлса, "Фулад" ҳамда "Саба Баттери" устидан ғалаба қозонган;

- "Пахтакор" ҳозирча бешта гол урди ва шундан учтаси Игорь Сергеев номига ёзилди;

- Игорь Сергеев, Егор Кримец, Даврон Ҳошимов, Владимир Козак ва Жавоҳир Соҳибов ҳисобида ҳозирча биттадан сариқ карточка бор.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика