Latest news

16:29Умиджон Эргашев: "ОКМК билан ўйинда бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди"  0 16:00Элдор Шомуродовнинг Туркияга йўл олиши футболчининг фойдасига ишлайдими ёки зарарига?  5 15:44Кумир билан учрашув: Ямаль Бразилияда Неймар билан бирга футбол ўйнади  1 15:19Ғолиб номи аниқланмаган "Андижон" – "Қизилқум" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 14:55Наримон Аҳмаджонов: "Мураббий ишончини бор кучим билан оқлашга ҳаракат қиляпман"  1 14:33Райс, Бруну, Салоҳ... ПФА АПЛда йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  7 14:05"8 сония" қоидаси биринчи марта КЖЧда қўлланди  3 13:34"Биз у билан яна боғланамиз". Мареска Мудрикнинг дисквалификациясига изоҳ берди  0 13:08Эрнан Креспо "Сан-Паулу" бошқарувига қайтди  0 12:40Қозоғистонлик депутат: "Қозоғистон ўз камчиликлари устида ишлаши ва бошқаларнинг муваффақиятидан сабаб изламаслиги керак"  4 12:14Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинига киришмоқда  1 11:48ЎзФҲМ "Андижон" – "Қизилқум" ўйинида юзага келган баҳсли вазият бўйича изоҳ берди  17 11:10Шомуродов Туркия клубининг таклифини қабул қилдими?  22 10:47Алонсо собиқ шогирдини “Реал“га олиб келиши мумкин  10 10:20МЮ ўз футболчисини “Реал“га таклиф қилди  3

Набил Маалул: "Бунёдкор" жуда яхши жамоа" News

Набил Маалул: "Бунёдкор" жуда яхши жамоа"

Бугун Осиё Чемпионлар лигаси 2-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Ал-Жаиш” (Қатар) учрашувидан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унинг биринчи қисмида меҳмонлар устози Набил Маалул ва футболчи Сауд Ал Хотир иштирок этди.

"Бунёдкор"нинг ўйинини кўриб чиқдик, жуда яхши жамоа. Эртага баъзи бир ўйинчиларимиз бизга ёрдам бера олмайди. Қолаверса эртага меҳмонда ҳаракат қиламиз. Рақибимиз жисмонан яхши шаклланган. Ўзбекистонда мавсум бошланмаганлигини инобатга олсак, бу бизга қўл келиши мумкин", - дейди жамоа бош мураббийи Набил Маалул.

Сауд Ал Хотир: "Мурабийимиз таъкидлаб ўтганидек эртанги ўйин қийин кечади. Аммо биз ўзимизга ишонамиз ва Қатарга уч очко билан қайтамиз".

- "Бунёдкор"нинг жисмоний ҳолатидан ташқари яна қандай устунлиги бор, "Насаф"дан ажралиб турадиган хислатларини кўряпсизми?
- "Бунёдкор"ни "Ал Фатҳ"га қарши ўйинини кўрдик, ундан ташқари баъзи ўртоқлик ўйинларини ҳам кузатиб, "Насаф" ва "Бунёдкор" ўртасидаги фарқ катта эмас деган фикрга келдик. "Насаф" менда яхши таассурот қолдирганди. Биз томонимиздан урилган тезкор гол туфайли ҳисоб йирик кўриниш олганди. Бу рақибларимизнинг ўйин режасини бузиб юборган эди.

- Мавсум давомида 6 маротаба мағлубиятга учрадинглар, бунга сабаб нима? Кореялик Сеулки эртага майдонга туша оладими?
- Сўнгги ўйинларда ғалаба қозона олмаётганимиз сабаб ОЧЛга эътибор қаратганимиз. "Насаф" ва "Ал Қодисия"га қарши қийин ўйинларни ўтказдик. Кореялик легионеримиз эса эртага майдонга тушиш, тушмаслиги бугун ҳал бўлади.

- Эртанги ўйинда об-ҳаво шароити таъсир қилмайдими? (Қатарлик журналистнинг саволи)

Сауд Ал Хотир: - Хорижда кўп маротаба йиғин ўтказганмиз, шунинг учун бу муаммо бўла олмайди.

- "Бунёдкор" сафида сиз хавфсираётган ўйинчи борми?
- Алоҳида бир футболчини ажратиб кўрсатмайман. "Бунёдкор"да жамоавий ўйин муҳим йўлга қўйилган. Ҳимоя чизиғи яхши, футболчилардан 16 (Карлес Кото) ва 21 (Сардор Рашидов) рақамдагиларни кўрсатган бўлар эдим.

- "Бунёдкор"ни кучини Европага солиштириб баҳоласангиз, қайси клубга ўхшатган бўлардингиз?
- Ростини айтсам ОЧЛ ва ЕЧЛ жамоалари ўртасидаги жамоаларни солиштира олмайман. Бу икки турнир орасидаги фарқ жуда катта. Ўзимизга келсак, турнир дебютанти сифатида яхши натижага эришмоқчимиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика