Latest news

21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  1 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  1 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  6 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  9 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  3 16:58"Қизилқум" "Олимпик" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  1

Мюнхенча рокировка: "Бавария" қандай ва нега мураббийни алмаштиришга қарор қилди (мутолаа учун) News

Мюнхенча рокировка: "Бавария" қандай ва нега мураббийни алмаштиришга қарор қилди (мутолаа учун)

"Рекордмайстерлар"нинг кадрлар ўзгаришини муҳокама қиламиз.

"Бавария" терма жамоалар ўйинлари танаффуси пайтидаги асосий ньюсмейкер бўлди. Мюнхен клубининг бош мураббий Юлиан Нагельсманни истеъфога чиқариш ҳақидаги хабари барчани лол қолдирди. Эътиборли жиҳати, мутахассис бу нарсадан хабардор қилинишидан олдин Германия чемпионлари Томас Тухель билан музокара олиб боришган. "Рекордмайстер" немисни унинг ватандоши истеъфога чиқарилиши биланоқ тайинлашди.

Кўпларни (экспертларни ҳам, мухлисларни ҳам) "Бавария" раҳбариятининг қарори шокка туширди. Ҳақиқатдан ҳам вазият Мюнхен клуби учун ноодатий. Одатда Германия чемпионлари мавсум сўнггида мураббийни алмаштиришмайди. Аммо, вазиятга чуқурроқ қарасак, "рекордмайстерлар"нинг қарори унчалик ҳам кутилмаган эмас. ОАВ Нагельсманн четлатилишининг 3та сабабини келтирди: жамоа устидан назоратнинг йўқотилиши, беқарор натижалар ва Чемпионлар лигаси қуръаси.



Ушбу ҳар бир вариантнинг ўз асослари бор. Аниқроғи, уларнинг барчаси бир-бирига боғланган. Биринчиси – жамоадаги вазият. Нагельсманнинг тайинланиши бошиданоқ шубҳали кўринганди. "Бавария"да мавқеи баланд ўйинчилар ўйнайди. Уларга янада мавқеи баландроқ ёки ҳатто қаттиққўлроқ мураббий керак. Акс ҳолда, ўз вақтида Нико Ковач билан бўлганидек, уни "йўқотишлари" мумкин. Юлианнинг ўйинчилар билан қийин муносабатлари ҳақидаги гап анча олдин пайдо бўлганди. Улар жорий мавсумда янада кучайди.

Мюнхен клуби спорт директори Хасан Салихамижич клубда муаммолар бўлганини тасдиқлади, жумладан интизом борасида ҳам. Буни мураббий билан муаммоси бўлмаганини таъкидлаган ярим ҳимоячи Леон Горецка ҳам инкор қилмади. Немис ОАВ хабарига кўра, клубдаги вазият ҳақиқатдан ҳам оғир бўлган — жамоа бўлинган. Деярли ярим жамоа Нагельсманнинг истеъфоси тарафдори бўлишган. Албатта, ўйинчилар бундай кучга эга бўлмасликлари керак. Аммо, Салихамижич тан олганидек, раҳбарият ярим таркибдан кўра, мураббийни алмаштириши осонроқ бўлган.



Нагельсманнинг истеъфосида "Бавария"да очиқчасига айтилган натижалар ҳам катта роль ўйнади. Мюнхенликлар Нагельсманнинг мураббийлик иқтидорини тан олишади, аммо шу билан бирга жамоа айниқса жорий мавсумнинг иккинчи қисмида номунтазам иштирок этганини қайд этишмоқда. Гап ҳаттоки Германия чемпионларининг Бундеслигадаги етакчиликни йўқотганларида ҳам эмас, балки бундай таркиб билан янада ўзига ишониб ҳаракат қилишлари керак бўлганида. "Рекордмайстер" мавсумнинг биринчи ярмида кетма-кет уч бор дуранг ўйнашди: "Боруссия" (Мёнхенгладбах) билан (1:1), "Унион" (1:1) билан ва "Штутгарт" (2:2) билан, шундан сўнг яна "Аугсбург"га минимал ҳисобда имконият бой берилди.

Бу вазият "Бавария" раҳбариятига жиддий таъсир қилган. Мюнхенликлар октябрь-ноябрь ойларида миллий чемпионатда кетма-кет 6та ўйинни ютишди, аммо жаҳон чемпионатидаги танаффусдан сўнг вазият такрорланди. "Рекордмайстер" "РБ Лейпциг", "Кёльн" ва "Айнтрахт"га қарши ўйинларда очколар йўқотди. Барча 3 ўйин 1:1 ҳисоби билан якунланди. Шундан сўнг ғалабалар бўлди, аммо мағлубиятлар ҳам, масалан, "Боруссия" (Мёнхенгладбах) (2:3) ва "Байер" (1:2)га қарши. "Фармацевтлар" билан ўйин Нагельсманн учун "Бавария" бошқарувидаги сўнггиси бўлди.

Вазият Чемпионлар лигасида анчагина яхши эди. Мюнхенликлар ЧЛ жорий мавсумдаги барча ўйинларни ютишди ва 1/8 финалда ПСЖдан ўтишди. Ҳудди хавотирга тушишга ҳожат йўқдек эди — "рекордмайстер" Европанинг бош клублар мусобақасида доим максимал даражада тайёр бўлади. Аммо, "Бавария"да 1/4 финалдаги қуръадан сўнг шубҳалар пайдо бўлди. Мюнхенликлар "Манчестер Сити"га тушишди ва бу уларга ёқмаган бўлса керак. Клуб барча вазиятни ҳисобга олган ҳолда, "шаҳарликлар"дан ўтиш имконияти юқори эмас деб топди. Кетма-кет учинчи йили Чемпионлар лигасининг чорак финалидан чиқиб кетиш "Бавария" учун катта зарба бўлади.



Шундай бўлдики, ОАВ Нагельсманнинг истеъфоси учун ёзган ҳар бир сабабнинг ҳақиқий асослари бор эди. Раҳбарият Юлиан учун таркиб йиға туриб (уни айнан мураббий қўл остида қилишди), рақибни дастлабки дақиқалардан ўйин сўнггига қадар "бўғадиган" мунтазам ва кучли жамоа кўрмоқчи эди. Эҳтимол Мюнхенда ҳақиқатдан ҳам рақибларини нафас олишга қўймаган чемпионлик давридаги "Ливерпуль"нинг ўз вариантларини кўрмоқчи бўлишгандир. Нагельсманн турли йўллар билан боришга қарор қилди ва тез-тез тактик мослашувчанликни кўрсатди, аммо бу доим ҳам керакли натижани бермади.

Тухель вазиятни ўзгартирадими? Буни олдиндан айтиш қийин, аммо бунга сабаб бўлиши мумкин бўлган жиҳатлар йўқ эмас. Мутахассис катта эътиборни жамоадаги ҳолатга қаратади, бу эса "Бавария"га ҳозирда жуда муҳимдир. Шу билан бирга, у Бундеслига билан яхши таниш, сабаби олдин "Майнц" ва Дортмунднинг "Боруссия" клубини бошқарган. Бундан ташқари, немис Хосеп Гвардиола учун энг ноқулай рақиблардан биридир, буни "рекордмайстер"нинг янги устози Чемпионлар лигаси финалида ютган ўйин ҳам тасдиқлаб турибди. Томаснинг тайинланиши ҳақиқатдан ҳам мюнхенликларнинг "Манчестер Сити"дан ўтишлари имкониятини оширади ва ҳатто ЧЛни ютишлари ҳам мумкин.



Тухелнинг харакатери оддиймас, айнан шу "Бавария" раҳбариятини уни "Боруссия"дан кетганидан сўнг тайинлашдан тўхтатганди. Мюнхенликлар 2018 йилда қарор қабул қилишни узоқ кутишди, мутахассис шундан сўнг ПСЖга йўл олганди. Немис парижликларни ҳам, "Челси"ни ҳам Чемпионлар лигаси финалига олиб чиқди, бу эса "рекордмайстерлар"га оптимизм учун сабаб бўла олади. Аммо, кўп нарса клубдаги вазиятга боғлиқ бўлади. Салихамижич ҳам ўзининг оғир характери билан танилган, аммо у Тухель билан ишлаб кетса, "Бавария" катта муваффақиятларга эришиши мумкин.


Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика