Latest news

22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт эди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1 21:55Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди   8 21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0 20:56"Бунёдкор" суперкамбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  14 20:20Абраҳам "Рома"га қайтди  1 20:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Интер Майами" учрашувининг асосий таркиблари маълум!  64 19:27Юрген Клопп: "Ғалати эшитилиши мумкин, энди мураббийлик қилишни истамайман"  3 18:49"Челси" янги стадион қурмоқчи  1 18:27Суперлига. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 17:59"Барселона" де Йонг билан келишиб олди  0 17:21Дезире Дуэ "Интер Майами"га қарши ўйин олдидан: "Бу турнирда фақатгина энг кучлилар ўйнайди. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ"  6 16:57"Челси" келаси ҳафтада янги трансферни эълон қилиши кутилмоқда  3 16:20"Шўртан" бугун 10 йиллик "қора анъана"га чек қўядими?  2 15:58ПСВ "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олмайдиган бўлди  1 15:21Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди  8

МЮнинг янги бош мураббийи ким бўлиши керак? News

МЮнинг янги бош мураббийи ким бўлиши керак?

Буюк мэр Алекс МЮдаги эраси ниҳоясида 27 йил бошқарган клубини бошқа бир шотланд Дэвид Мойесга ишониб топширганди ва шу сабабдан унга муҳлислар томонидан “Choosen one” яъни “Танланган”, деган ном берилганди.
Бироқ Мойес бошчилигида “Манчестер Юнайтед” ўзининг сўнгги 20-25 йилдаги энг оғир даврини бошдан кечирди. Барча антирекордлар деярли янгиланди. “Эвертон”га қарши ўйиндаги мағлубият эса тошиб кетиш бўсағасидаги сабр косасига томган сўнгги томчи бўлди. Айнан шу ўйиндан кейин деярли барча инглиз нашрлари Дэвид Мойес ишдан олиниши ҳақида МЮ раҳбарияти бир қарорга келиб бўлгани ҳақида ёзди.  

Ҳозир энг ишончли нашрлар ҳам “Эвертон” собиқ мураббийи “Юнайтед”даги фаолиятини тўхтатиши ҳақида маълум қилаётгани боис, бу хабар ҳақиқатга жуда ва жуда яқин эканини пайқаш қийин эмасди. Ниҳоят клуб расмий сайти бу ҳақида хабар берди. У кетти.

Хўш энди “Манчестер Юнайтед”ни ким бошқаради?

Вариантлар кўп. Жуда ва жула кўп.
Энг аввало, ушбу мавсумни клуб Райян Гиггз бошчилигида якунлаб қўйса керак. Кейинчи?

Кўрсатилаётган номзодлар орасида Гиггзнинг ўзи, Луи ван Гаал, Юрген Клопп, Карло Анчелотти номлари бор.

Райян Гиггз гарчи узоқ йиллардан буён “Юнайтед”да бўлса-да, мураббийлик борасида тажрибага эга эмас. Ҳозирги ҳолатда эса Глейзерлар уни бош мураббий этишдек таваккалчиликка йўл қўя олишмайди. Нурсиз ва муваффақиятсиз мавсумдан кейин энди МЮга дарҳол натижа келтирадиган мураббий қидирилса ажаб эмас.
Карло Анчелотти ҳақиқатдан анча узоқроқ. У яқиндагина “Реал”ни қабул қилиб олди ва у билан соврин ютишга ҳал улгурди. Мадридда унинг ишидан қониқиш ҳосил қилишяпти. Агар Чемпионлар Лигасида ҳам финал йўлланмасини ҳал қила олса, уни “қироллик клуби” ҳеч қаерга қўйиб юбормаса керак.

Юрген Клопп эса тез орада натижа кўрсата оладиган мураббий сифатида “Юнайтед”да асосий номзодлардан бири деб қараляпти. Бироқ Клопп бир неча бор “Боруссия”ни ҳали бери тарк этмоқчи эмаслигини айтиб ўтди ўз интервьюларида. Аммо “Манчестер Юнайтед”ни бошқариш  - исталган мураббий учун ажойиб бир чақирув.  Айниқса трансфер учун 200 миллион фунт ажратишга тайёр турган бир вақтда.

Аммо ҳақиқатга энг яқин вариант барибир ҳам Луи ван Гаал бўлиб турганини таъкидлаб ўтиш керак.

Хўш, сизнингча “Манчестер Юнайтед”ни эндиликда ким бошқаргани маъқул? Ким бу клубда муваффақиятли ишлаб кета олади, деб ҳисоблайсиз? Қайси танлов тўғри бўлади?

Изоҳ учун ажратилган жойда мулоҳазаларингизни қолдиринг. Марҳамат!

Аброр Қодиров.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика