Latest news

09:22"Реал Мадрид" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи  0 08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  0 08:00Роналду дунёнинг машҳур фильмида рол ўйнайди  3 07:31"Нефтчи"нинг асосий футболчиларидан бирига ОКМК ва "Андижон"дан қизиқиш бор  5 01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  2 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  5 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  4 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  7 23:10Салоҳ қайтди!  9 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  5

МЮнинг ўйинини Бруну Фернандеш кучайтирдими? News

МЮнинг ўйинини Бруну Фернандеш кучайтирдими?

Кўпчилик мухлислар Бруну Фернандешнинг МЮга ўтганидан кейин жамоанинг ўйинида ўсиш борлиги ҳақида гапирди.

"The Athletic" нашри эса мураббийлар штабининг сўнгги ойдаги фаолиятини ўрганиб чиқди. Унга кўра, айрим футболчиларга ўз ҳолатини яхшилаш учун бир неча индивидуал машғулотлар тайинланган.

Нашр журналисти Лора Уитуэллнинг ёзишига кўра, мураббийлар штабининг ҳар бир аъзосига футболчилар яхши ҳолатга кириши учун индивидуал машғулотлар ишлаб чиқиш тайинланган. Бу конкрет бир футболчининг ўйин элементларини ривожи учун хизмат қилиши керак эди.

Хусусан, Неманья Матичга машғулотлар тугаганидан кейин 20-30 дақиқа мобайнида қўшимча машғулот ўтказилган. Мураббийлар футболчининг олдинга ҳаракати, жамоанинг ҳужумига ёрдам бериш ва тўпни ҳужумчига қадар етказиб бериши борасида ишлашган.

Матич билан биргаликда Аарон Уан-Биссака ҳам индивидуал машғулотларда қатнашган. Киран МакКена ва Майкл Каррик футболчининг ҳужумга доир ҳаракатлари борасида ишлашган. Ушбу машғулотларда Аарон ўз жамоадошлари Теден Менжи ва Тимоти Фосу-Менсуни алдаб ўтиб, тўпни рақиб жарима майдончаси ичига ташлаб бера олган. "Манчестер Сити"га қарши ўйинда Уан-Биссака ушбу машғулотларнинг фойдасини кўриш мумкин бўлди. У мавсумдаги энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди.

Ушбу машғулотлар стандарт дастурга киритилмаган ва умумий гуруҳдаги машғулотлардан кейин ўтказилган. Шунингдек, футболчиларнинг ўзи ҳам бу машғулотларни тўғри қабул қилиб, ҳеч қандай норозилик билдирмаган.

Нашрнинг ёзишича, Фергюсон давридан буён мураббийлар штаби ҳамда футболчилар ўртасида бундай боғлиқлик бўлмаган экан.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика