Latest news

22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  1 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:56ЕЧЛ. "Галатасарой" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  2 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  45 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  2 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  5 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  21 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  2 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  2 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  10

⚡️ МЮнинг бир неча дақиқалик “сирли қаҳрамони” ким? News

⚡️ МЮнинг бир неча дақиқалик “сирли қаҳрамони” ким?

Барчамиз хатодан холи эмасмиз.

Буни қарангки, АПЛ расмий сайти ҳам кичик, аммо кўпчиликнинг эътиборини тортган хатога йўл қўйди.

Англияда қишки трансфер ойнаси расман очилмасдан туриб, мусобақа расмий сайтидаги “Манчестер Юнайтед”га аталган бўлимда 11-рақамдаги сирли ҳужумчи пайдо бўлди. У португалиялик Бетинью (тўлиқ исми Альберто Алвеш Коэльо) эканлиги ҳамда ватанида 4-дивизион жамоаси "Эспиньо" шарафини ҳимоя қилиши маълум бўлди. 29 ёшли ўйинчининг жамоаси билан амалдаги шартномаси 2023 йил ёзигача тузилган, аммо АПЛ сайтида у 4 мавсумдан бери “қизил иблислар” шарафини ҳимоя қилиб келаётгани кўрсатилганди (навбатдаги “қовун”).

Тўғри, Бетинью “Туманли Альбион” ҳавосидан 2014/15 йилги мавсум баҳраманд бўлган. У ўша вақт Чемпионшипда бўлган “Брентфорд”да ижара асосида ҳаракат қилиб, “Норвич”га (0:3) қарши баҳсда захирадан ўйинга туширилган ва бу унинг Англиядаги ягона расмий учрашуви ҳисобланади.

Энди яна ўша хатога қайтамиз)

Айримлар, АПЛ сайтидаги маълумот Айвен Тоунининг (“Брентфорд”да мавсум кашфиёти) трансферига ишора бўлиши мумкинлигига шаъма қилишди. Коди Гакпонинг трансфери ўхшамаганидан кейин, МЮ бошқа ҳужумчи вариантини ўрганиши табиий…

“The Athletic” журналисти Лори Уитуэлл бугунги “Ноттингем Форест”га қарши баҳс олдидан Премьер-лига расмий сайтида ҳақиқатан хатога йўл қўйилгани ҳақида хабар берди ва 11-рақам остидаги “қаҳрамон” билан шартнома имзоланмаганини тасдиқлади. Мутасаддилар ушбу маълумотни тўғрилаш устида иш олиб бораётгани хабар қилинди.

Футболчи эса ўзида йўқ хурсанд

Бетинью сторисига МЮни тег қилиб, “Тез орада кўришгунча”, дея расм жойлади.

Унча бўйдор бўлмаган форвард (1,79 метр) “Спортинг” тарбияланувчиси ҳисобланади. У профессионал футболга 2011 йил кириб келган. Фаолиятининг бошида Португалиянинг бир қатор ёш тоифаларидаги термаларида (15 дан 21 ёшгача) ўйнаган. Айтарли натижаларга эришмаган "МЮнинг бир неча дақиқалик юлдузи" жорий мавсум Португалия 4 дивизионида 13 баҳсда 5 та голни ўз ҳисобига ёздирди.

Author : Eldor Akmurzayev
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика