Latest news

22:30"Ливерпуль" 18 ёшли ҳимоячини 35 миллион еврога сотиб олди  0 22:15"Андижон"га қарши ўйин, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги имконияти, бугунги ҳимоявий ўйин ҳақида - Камолиддин Тожиев иштирокидаги матбуот анжумани  2 21:47"Андижон"нинг халқаро майдондаги ўйинлари тақвими маълум қилинди  8 21:28Микель Артета: "Арсенал" катта соврин ютиши керак"  0 20:36"Бавария" "Челси" билан Нкункунинг трансфери бўйича музокараларни бошлади. Вингер мюнхенликлар сафига ўтмоқчи  0 20:11"Манчестер Юнайтед" ҳамон "Спортинг" сардори билан шартнома имзолаш ниятида  3 20:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  41 19:43"Тоттенхэм" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячиси учун 55 млн евро таклиф қилди  0 19:20"Ливерпуль"га керагидан ортиқ баҳо бериб юборишмаяптими? Слот жамоаси Англия чемпионлигини ҳимоя қилиши қийин бўлади  7 18:41Жаҳон футболи афсоналари келадиган футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги учун чипталар бепул берилади  1 18:20ФИФА кунларида Ўзбекистон терма жамоаси қайси терма билан ўйнаши мумкин? Алишер Никимбаев версияси  8 18:03Суперлига. "Пахтакор" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  9 17:44Футзал бўйича Олий лига баҳсларига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  0 17:23Игорь Шквирин билан Суперлига таҳлили — "Бунёдкор” замонавий, “Насаф” барқарор ўйин кўрсатмоқда. Чемпионатда яққол фаворит йўқ  8 17:05Ўзбекистон ва Россия афсоналари учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  1

"МЮ"ни бошқараётган "Эвертон" бош мураббийи News

"МЮ"ни бошқараётган "Эвертон" бош мураббийи

Bleacher Report нашри журналистлариларидан бири Боб Доусон Мойеснинг "Манчестер Юнайтед"даги дастлабки олти ойидаги фоалиятини таҳлил қилиб чиқди.
Ҳозирги вақтда "Манчестер Юнайтед"нинг исталган мухлисидан "Биз "Эвертон"га айланиб қолдик", деган гапни эшитса бўлади.

"Юнайтед" фанатлари ҳозирги вақтдаги натижалардан норози. Жамоа премьер-лигада еттинчи ўринни эгаллаб турган ва Чемпионлар Лигасига йўлланма берувчи ўрин билан орадаги фарқни ҳисоблаб юришга тўғри келаётган бир пайтда мухлислардан бошқача кайфиятни кутиб ҳам бўлмайди.

Бироқ чемпионатдаги 6та мағлубият, улардан тўрттаси "Олд Траффорд"да содир бўлганига қарамай, ҳозирча ортиқча аюханнос солинмаяпти. Ўйинларга ташриф буюраётганлар сэр Алекс Фергюсоннинг маслаҳатига қулоқ солиб, ҳамон Мойесни қўллаб қувватлаяпти.

Шунга қарамай, Мойесни ҳеч иккиланмай, Англиянинг амалдаги чемпионини "Эвертон"га айлантириб қўйгани учун танқид остига олса бўлади. Аввало, у Фергюсон шатбида ишлаган барча мураббийларни ишдан бўшатиб юбориб, ўзи билан ливерпул клубида бирга ишлаган мураббийларни, кейин Маруан Феллайнини олиб келди.

Мойес даврида "Эвертон" барқарор равишда турнир жадвалининг ўртасида юрадиган жамоа эди. Мураббий "Юнайтед"га келганидаг бери Манчестер клуби айнан шундай жамоага айланиб бўлди.

"Эвертон"да унча катта бўлмаган бюджет билан Дэвид яхши натижалар намойиш қиляпти, деб ҳисоблашарди. Бироқ унинг у ердаги фаолиятига мана ҳозир, клубдан кетганида баҳо бериш мумкин. Бу баҳо эса Мойеснинг фойдасига бўлмаслиги аниқ. Роберто Мартинес бу клуб билан ҳозир Чемпионлар Лигасига йўлланма берувчи ўринга асосий давогарлардан бири бўлиб турибди.

Мойес бошқараётган "Юнайтед" эса яхши аҳволда эмаслиги маълум.

Ўтган мавсумнинг дастлабки 20 учрашувидан кейин "Эвертон" 33 очко тўплаб, 33 гол урган ва 25та ўтказиб юборганди. Энди мураббий "МЮ"га келгач, мавсумнинг илк 20 учрашувида жамоа 34 очко тўплаб, 33 гол урган ва 24та ўтказиб юборган. 

Ўтган мавсумда Мойеснинг "Эвертон"и 20та ўйиндан кейин олтинчи ўринни эгаллаб турганди ва мавсумни мана шу ўринда якунлаган. Ҳозир "МЮ" еттинчи ўринда ва шу ўринда мавсумни якунлайдиган бўлса, буни катта мувоффақиятсизлик деб баҳолаш лозим.


"Эвертон" бош мураббийи сифатида Мойес ҳеч қачон "Челси", "Арсенал", "Ливерпуль" ва "Юнайтед"ни ютмаган (46 уринишда ҳам). Ушбу мавсумда "Юнайтед" мураббийи сифатида "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити"га мағлуб бўлиб улгурди.

Роберто Мартинес ўзининг "Эвертон" устози сифатидаги биринчи уринишидаёқ "Манчестер Юнайтед"ни "Олд Траффорд"да мағлуб этганидан сўнг, юқоридаги статистикага эътибор қаратилди.

Мавсумнинг ярми ўтиб бўлди. Бироқ Мойес ҳали ҳам "Юнайтед"ни бошқараётган "Эвертон" бош мураббийи", деган мақомдан ҳалос бўла олмаяпти. Балки,  май ойига бориб ҳалос бўлиб қолар.


Аброр Қодиров таржимаси
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика