МЮга қарши ўйиндан олдин ПСЖ жазоланиши мумкин
10 jan 2019 16:53
News
МЮга қарши ўйиндан олдин ПСЖ жазоланиши мумкин
ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасида "Црвена Звезда" жамоасига қарши ўйин вақтида мухлислари ўзини ёмон тутгани учун ПСЖ жазоланиши мумкин.
Парижликлар мухлислари ўйин вақтида полициячиларга тутун чиқарувчи қуроллар отишган. Европа футбол ассоциациялари кенгаши ҳозир ҳам бу борада муҳокамалар олиб боришмоқда.
"L'Equipe" нашри хабарига кўра, ПСЖ ЕЧЛ 1/8 финалида "Манчестер Юнайтед"га қарши уй ўйинини мухлисларсиз ўтказиши мумкин.
Таъкидлаш керак, томонларнинг илк ўйини 12 февраль куни "Олд Траффорд"да, жавоб учрашуви эса 6 март куни "Парк де Пренс"да ўтказилади.
Link :
Source : Sky Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments