МЮ Виллиан билан шартнома имзоламоқчи. У икки ҳафтадан сўнг эркин агентга айланади
16 jun 2020 18:30
News
МЮ Виллиан билан шартнома имзоламоқчи. У икки ҳафтадан сўнг эркин агентга айланади
"Челси" ярим ҳимоячиси Виллиан фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттириши мумкин.
Хабарларга кўра, "Манчестер Юнайтед" 31 ёшли вингер билан музокаралар олиб бормоқда. Манчестерликлар ёш форвардлар - Антони Марсьяль, Маркус Рэшфорд ва Мэйсон Гринвудлар фонида тажрибали ўйинчини ўз сафларига қўшиб олишмоқчи.
Виллианнинг МЮга ўтишга розилик билдириши кутилмоқда. Бунга сабаб АПЛ рестартидан сўнг жароҳат олса, бошқа жамоага ўтиши қийинлашиши билан боғлиқ.
Бразилиялик футболчининг "Челси" билан тузган шартномаси 30 июнда якунига етади.
Link :
Source : francefootball.fr
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Comments