Latest news

19:50Суперлига. ОКМК – "Шўртан" (матнли трансляция)  1 19:33"Қизилқум" — "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  0 19:23"Машъал" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:07Жасур Жалолиддиновнинг янги клуби маълум?!  9 18:53Суперлига. "Бунёдкор" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  2 18:40Эндрю Робертсон испан гранди сафига ўтиши мумкин  1 17:57Равшан Эрматов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг кўп ўйинни бошқарган ҳакам бўлиб турибди  6 17:31"Шўртан" охирги бор Олмалиқда қачон ғалаба қозонган?  0 17:24Шавкат Саидов: "Бунёдкор" директори бўлишим? Бу нотўғри маълумот"  1 17:15Исроил ҳужуми туфайли Тареми жаҳон чемпионатига бора олмади  11 16:43"Реал" Асенсио билан шартномани узайтирди  1 16:20Ўзбекистонлик спорт психологи "Сантьяго Бернабеу"да "Master in Sport Psychology" дипломини олди  7 16:00Эшитдик-да! "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг Илёс Зейтуллаев истеъфога чиқарилиши мумкин. Раҳбарият ҳам ўзгаради  12 15:46Турнир тубидагилар тўқнашуви: “Сўғдиёна” Навоийда тарих ёзадими?   0 15:12"Манчестер Юнайтед" Бундеслиганинг 100 млн евролик футболчисига қизиқмоқда  2

МЮ собиқ футболчиси: "Клопп Симеоненинг услубини танқид қилиб адашди, чунки..." News

МЮ собиқ футболчиси: "Клопп Симеоненинг услубини танқид қилиб адашди, чунки..."

"Манчестер Юнайтед" собиқ форварди Димитар Бербатов "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клоппнинг "Атлетико" устози Диего Симеонега қаратилган гапларига изоҳ берди.

"Симеоне ўзининг усулларига эътибор қаратиши ва Клопп нима деганига парво ҳам қилмаслиги керак. Юрген "Атлетико"нинг ҳимоясини танқид қилиб адашди. Бу Симеоне ўз жамоаси учун танлаган усулдир.

Чоло [Симеонени шундай аташади]га бўлаётган танқидлар тўхтатилиши керак. "Ливерпуль" "Атлетико" қандай ўйнашини билиб ҳам, уларни мағлуб эта олмади.

Бундан ташқари, Симеоненинг услуби жамоага жуда катта ёрдам берди. У "Атлетико"ни икки бор Чемпионлар Лигаси финалига қадар олиб чиқди, Ла Лигадаги "Барселона" ва "Реал" жамоаларининг гегемонлигига барҳам берди. Аслида, Диего "Атлетико"ни ҳақиқий машинага айлантирди, шунинг учун ҳеч ким унинг усулларига содиқ қолгани учун танқид қилмаслиги керак", - дейди Бербатов.

Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" ЧЛ 1/8 финал доирасида "Ливерпуль"ни икки ўйин натижасига кўра 4:2 ҳисобида мағлуб этиб, амалдаги чемпионларни мусобақадан чиқариб юборди.

Rating: +39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика