Latest news

14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  3 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  3 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  5 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  40 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  13 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  3 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  12

МЮ собиқ аъзоси оиласини боқиш учун Руни ва Фердинанднинг бутсаларини ўғирлаганини тан олди News

МЮ собиқ аъзоси оиласини боқиш учун Руни ва Фердинанднинг бутсаларини ўғирлаганини тан олди

“Манчестер Юнайтед” академияси тарбияланувчиси ва клуб собиқ футболчиси Равел Моррисон жамоадошларининг оёқ кийимларини ўғирлаганини ошкор қилди.

У буни оиласини боқиш учун қилганини айтди. Бир вақтлар Моррисон Рио Фердинанднинг оёқ кийимини олаётган вақтда қўлга тушган ва кийим алмаштириш хонасидан қувиб чиқарилган эди. 

“Ўша вақтда болалар жамоасида эдим, ёш ва аҳмоқ бўлганим аниқ. Бу ерда бир жуфт бутса учун 250 фунт, 2 жуфт учун эса 500 фунтни тезда ишлаб оласан. Уйга совғалар билан борасан, кайфият эса аъло даражада!

Кўп зарар етказишни хоҳламагандим. Сенга ёки Уэйн Рунига қанча бутса беришларини кўрардим, бир вақтнинг ўзида 20-30 жуфт олардингиз. Кейин мен: “Бир жуфтини оламан ва уйдагиларни боқаман ҳамда уларни керакли нарсалар билан таъминлайман”, деб ўйлардим. Бу катта муаммо бўлади деб ўйламганман”, деган Моррисон жонли эфир вақтида Фердинандга қарата.

Истеъдодли ҳисобланган Равел Моррисон катта футболда кутилганидек ютуққа эриша олмади. 28 ёшли футболчи “қизил иблислар” асосий жамоасида 3 та ўйин ўтказган. Ярим ҳимоячи ҳозирда клубсиз ҳисобланади.

“Туманли Альбион”га алоқадор қизиқарли хабарлар Instagram'даги @angliyafutboli саҳифасида! Обуна бўлинг!

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика