МЮ олиб-сотарни 3 йил ўз учрашувларига киритмайди
18 nov 2016 10:14
News
МЮ олиб-сотарни 3 йил ўз учрашувларига киритмайди
"Манчестер Юнайтед" клуби "Фенербахче"га қарши меҳмондаги учрашув учун сотиб олинган чиптани сотишга уринган мухлисни ўзининг уй ва меҳмондаги учрашувларига киритмайдиган бўлди.
Жорий мавсум олдидан МЮ ишқибозларга чипталарни харид қилиб, уни қайта сотиш таъқиқланишини маълум қилган эди.
"Фенербахче"га қарши меҳмондаги учрашувдан олдин бир мухлис "Твиттер" орқали чиптасини сотишга уринган, аммо буни пайқаб қолган МЮ раҳбарияти ишқибозга қуюдаги хатни юборди.
"Сизнинг номингизга олинган чипта ижтимоий тармоқ орқали сотилаётганига гувоҳ бўлдик.
Чипталарни ноқонуний қайта сотиш шартларда кўрсатилганидек таъқиқланади.
Натижада, чиптангиз бекор қилинади. Шу билан бирга, сиз камида 3 йил давомида жамоамизнинг уй ва меҳмондаги ўйинларига кира олмайсиз".
Link :
Source : 101greatgoals.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments