МЮ Мората билан шартнома имзолашга қизиқмоқда. Агент билан музокаралар ижобий ўтди
11 aug 2022 10:38
News
МЮ Мората билан шартнома имзолашга қизиқмоқда. Агент билан музокаралар ижобий ўтди
Альваро Мората "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин.
Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, МЮ "Атлетико" форвардининг трансферига қизиқмоқда. Испаннинг агенти билан илк музокаралар ижобий ўтди. Шу билан бирга, "Атлетико" бошқа ҳужумчи билан шартнома имзолаганидан сўнг Моратани сотишга тайёр бўлиши мумкин.
Альваро сўнгги икки мавсумни "Ювентус"да ижарада ўтказди. У А Серия доирасидаги 67та ўйинда майдонга тушиб, 20та гол ва 16та ассист қайд этди. Форварднинг мадридликлар билан шартномаси мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.
Олдинроқ, Мората "Ювентус"га қарши ўртоқлик ўйинида хет-трик қайд этган эди. "Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне форвардга унчалик ишонч билдирмаяпти, шу сабаб испан клуби уни "Манчестер Юнайтед"га таклиф этган эди.
Link :
Source : twitter.com/NicoSchira
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments