МЮ Гарнерни 20 млн еврога қўйиб юборишга тайёр, ўйинчига АПЛнинг икки клуби қизиқмоқда
15 aug 2022 17:38
News
МЮ Гарнерни 20 млн еврога қўйиб юборишга тайёр, ўйинчига АПЛнинг икки клуби қизиқмоқда
"Манчестер Юнайтед" ушбу ёзда бош мураббий Эрик тен Хагнинг режаларига кирмайдиган тарбияланувчиси Жеймс Гарнер билан хайрлашишга тайёр.
Клуб ярим ҳимоячини 20 миллион еврога қўйиб юборади.
Футболчига "Тоттенхэм" ва у ўтган мавсумни ижарада ўтказган "Ноттингем Форрест" қизиқиш билдирмоқда. Икки клуб ҳам ҳали Гарнернинг трансфери бўйича таклиф бермади.
Жеймснинг ўзи МЮдан кетишни хоҳламоқда. Футболчи ўтган мавсум Чемпионшип доирасида 4та гол ва 8та ассист қайд этди.
Link :
Source : Manchester Evening News
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Comments