Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

МЮ футболчисининг агенти: "Роналдунинг келиши биз учун ёмон хабар" News

МЮ футболчисининг агенти: "Роналдунинг келиши биз учун ёмон хабар"

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Донни ван де Бекнинг агенти Гвидо Альберс Роналду ҳақида гапирди.

"Криштиану МЮга ўтди ва биз учун ёмон хабар. Погба чап томонда ўйнайди. Роналдунинг келиши бу ярим ҳимоячилар сони яна биттага ортганини англатади.

Биз Сульшер ва МЮ раҳбарияти билан гаплашдик. Биз янги клуб қидирдик, Донни "Эвертон"га ўтиши мумкин эди. Бу клуб билан музокара бошладик.

Душанба куни кечқурун, трансфер ойнаси ёпилишига бир неча соат қолганида Сульшер қўнғироқ қилди. Бу трансфер амалга ошмаслигини ва эрталаб Донни машғулотга келишини маълум қилишди.

Донии – Англия лига кубоги, Англия кубоги ёки еврокубокларда ўйнайдиган футболчи эмас. Ван де Бек Англияга АПЛда ўйнаш учун келган.

Ўйлашимча Донни бу мавсум кўпроқ имкониятга эга бўлади.

Донни кўп ишлади ва атиги 7 кун дам олди холос. Қолган вақтда у топ-формага кириш учун шуғулланди. У тайёр", – дейди Альберс Ziggo Sport нашрига.

Эслатиб ўтамиз, ван де Бек бу мавсум МЮ сафида майдонга тушгани йўқ. АПЛ доирасидаги учала ўйинда ҳам у захирада қолди.


Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика