МЮ футболчиси тхэквондочилар билан машғулот ўтказмоқда
09 feb 2020 10:01
News
МЮ футболчиси тхэквондочилар билан машғулот ўтказмоқда
Хитойнинг “Шанхай Шеньхуа” клубидан “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтган нигериялик ҳужумчи Одион Игало спорт формасини бир маромда ушлаб туриш мақсадида Буюк Британия тхэквандо терма жамоаси билан машғулот ўтказмоқда.
Тхэквандочилар 2020 йилда ўтказиладиган Олимпиада ўйинларига ҳозирлик кўришмоқда. Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Уэйн Ричардсон 30 ёшли футболчининг ҳаракатларини юқори баҳолади.
“У ўзининг ҳар қандай вазиятга тайёрлиги, тезкор қарорлар қабул қилиш орқали мени ҳайратга солди. Бундай хислатлар камдан-кам спортчиларда бўлади”, дейди Ричардсон.
Одион Игало фаолияти давомида “Люн” (Норвегия), “Удинезе”, “Лечче” (Италия), “Гранада” (Испания), “Уотфорд” (Англия) жамоаларида тўп тепган. Футболчи 2019 йилнинг 1 декабридан бошлаб ҳозиргача бирорта расмий ўйинда иштирок этгани йўқ.
Link :
Source : The Telegraph
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments