Latest news

18:13"Персеполис" - "Хайбар Хуррамабад". Остон Ўрунов асосий таркибда  2 18:00МЮ дарвозасига бурчак зарбасидан гол урган футболчи "Арсенал"га керак  1 17:29ОКМК 2025 йилги мавсумда ҳам ўз майдонида ўйнайди  2 17:01"Реал" АПЛда шу ойнинг ўзида МЮ ва "Тоттенхэм"га гол урган 19 ёшли футболчига қизиқмоқда  0 16:36Расман: "Насаф" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  5 16:14"Металлург" академияси ёпиладими? Академия бунга жавоб берди  1 15:53Расман: Егор Кримец - "Сўғдиёна" футболчиси!  5 15:27ЖЧ-2010нинг энг яхши футболчиси Форлан: "Испанияда "Атлетико" рамзини ҳеч қачон ўпмаганим учун танқид қилишарди"  4 14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  5 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  3 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  11 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  5

МЮ даражасидан ўтиб кетган Де Хеа News

МЮ даражасидан ўтиб кетган Де Хеа

Хоҳласа – футбол тарихидаги энг қиммат дарвозабонга айланади, рад этса – МЮда "автобус" ҳайдовчиси бўлиб қолаверади.

Де Хеанинг диетаси

Давидга йирик, муҳим турнирлар совринлари етишмаяпти. Чунки терма жамоа билан ҳам унчалик омади чопмаяпти, буюк даврга бироз кеч қолди. Она юрти бўлмиш, Испания чемпиони бўлмаган. 

АПЛ да ҳозирча ягона ғалаба биринчи мавсумда қўлга киритилган, ўшанда Де Хеа ҳозиргидек топ дарвозабон сифатида қабул қилинмасди. Фергюсонга тез-тез унинг хатолари ҳақида эслатиб туришарди. Ҳа, уни кучли, иқтидорли дарвозабонлигини тан олишган, лекин ҳеч ким уни иккинчи ван дер Сар демаганди. Ҳаттоки, соврин қўлга киритилгандан кейинги мавсумда ҳам Де Хеанинг асосий таркиб учун рақобатчиси бор эди – даниялик Линдегор.

Кейинчалик испаниялик ўз ўйини билан МЮда биринчи рақамга лойиқлигини исботлай олди, олти мавсум ўтти, ўтган вақтда Де Хеа мақтана оладиган ягона соврин Европа Лигаси бош соврини бўлди. У ерда ҳам жамоа финалда ҳали жуда ёш "Аякс"ни мағлуб этди. Аммо бу ҳам ўртамиёна соврин, сабаби жонажон "Атлетико"да ҳам посбон бу мусобақада зафар қучиб бўлганди. Етти мавсум жуда тез ўтиб кетди. Давид юзлаб вазиятларда МЮ ни қутқариб қолди ва фақатгина биргина мавсумда ўртача ҳар бир ўйинда биттадан кўпроқ гол қўйиб юборди холос.

Бу мавсумда ЕЧЛда жамоа "Севилья"дан ўта олмади, ички чемпионатда эса "Сити"га имконият финишга ҳали анча борлигидаёқ бой бериб бўлинганди. Аввалги мавсумларда ҳам МЮ чемпионлик учун чинакамига кураша олмади. Бу истайсизми, йўқми, Де Хеанинг чемпионлик руҳиятига қаттиқ таъсир қилади.  

Қахрамон, аммо АПЛнинг биринчи жамоасининг эмас

Охирги беш йилда Де Хеа тўрт марта сэр Мэтт Басби номидаги совринга эга чиқди – МЮнинг мавсумдаги энг яхши футболчиси. Шунга қарамай, бор йўғи шу мавсумдагина посбонга "АПЛ олтин қўлқопи" насиб қилди - бу соврин чемпионатда энг кўп қуруқ ўйин ўтказган дарвозабонга топширилади.

Ҳа, соврин эгасини ғалатироқ усулда аниқлаб олиниши бор гап. Сабаби, "қуруқ" ўйинлар сони доим ҳам дарвозабон кучлилигини билдирмайди.

Ўтган мавсум у Куртуага топширилган, Жо Харт эса тўрт бор унга эга чиққан. Аммо ҳозир Харт қаерда? Чиндан у буюк дарвозабонмикин? Лекин бу сафар соврин манзилда адашмади. Қизиғи, айнан бу вазиятда биз посбон (Давид Де Хеага) кучли ҳимоячилар ҳам катта ёрдам бердида, дея олмаймиз. Аммо шунда ҳам Де Хеа катта масштабда эътирофга лойиқ кўрилмаяпти. Оддий мисол, Ману Нойер кўпроқ тилга олинадими, обрўлироқми ёки испаниялик дарвозабон? Ахир Де Хеа ҳам ўйин борасида немис ҳамкасбидан унчалик қолишмайди.  

Де Хеа бирор марта ҳам катта шахсий соврин ютмаган, сабаби у фақат бир клуб қахрамони. На жамоавий йирик ютуқлар, на шахсий эътироф... Де Хеани эътироф этишади, аммо умумийроқ кўринишда. "Олтин қўлқоп"ни жамоавий соврин дейишди, аммо Чехни ҳам "Арсенал"нинг стабил ўйин кўрсата олмайдиган ҳимояси ҳам камроқ қийин ахволда қолдирган (26%га), Давид эса МЮ дарвозасида суперқахрамонлар каби "учиш"га мажбур бўлмоқда.

"Реал"дан бир қадам масофада

Моуриньо жамоаси даражаси ҳозирча Де Хеа ўйини даражасидан паст. "Манчестер Юнайтед" нима бўлса ҳам, янги мавсумда "Манчестер Сити" ёки "Ливерпуль"га соврин учун курашда имкониятни бой беришга ҳаққи йўқ. Ва агарда Давид жамоа билан шартномасини узайтирса – Манчестерда байрам қилишлари керак.

"Реал"да Кейлор Навасни тиш тирноғи билан ҳимоя қилаётган ва хатоларига қарамай, дарвозабон муҳим ўйинларда катта фойда бераётганига Пересни ишонтириб келган Зидан кетди. Энди вазият қандай тус олади, ҳозирча ҳеч ким билмайди. 

Де Хеа МЮда қолишининг яна бир варианти шуки, "Реал" ҳужумга яқинроққа (Салоҳ, Кейн, Неймар яна кимдирларни) харид қилиб, яна юз миллионлик дарвозабонга пули етмаслиги мумкин. Перес-ку Де Хеа учун пул топиб бера олар, аммо молиявий фейр-плей бунга йўл қўймайди.

Мавсумлар оралиғида эса "Манчестер Юнайтед"нинг асосий вазифаси Давид Де Хеани йўқотмаслик бўлиши зарур. Испаниялик дарвозабон ажойиб мавсум ўтказди ва МЮ тўртинчи ёки бешинчи ўринга тушиб кетмаслиги учун қўлидан, баъзан оёғидан, келган барчасини қилди.

Жаҳоннинг энг кучли посбони?

Де Хеа сер Алексдан кейинги мураббийлар топилмаси эмас – Фергюсоннинг "хайрлашув совғаси"лигини эсдан чиқармаслик лозим. Бугунги кунда жамоа ўз посбони даражасидан паст ўйин кўрсатмоқда ва бу нафақат "Севилья", ВБА ёки "Брайтон"га ютқазган кунларидагина кўринмаяпти. Ўзингизни Де Хеани ўрнига қўйиб кўринг, астойдил меҳнат қилишингизга қарамай, жамоангиз "Севилья"га, "Барселона" 5:0, "Спартак" эса 5:1 ҳисобида енгган "Севилья"га ютқазиб ўтирибди...

Албатта, Давид вафодор дўст каби янги шартнома имзолаб жамоада қолиши мумкин ва яна жамоани қутқаришда давом этади, лекин бу билан МЮ ўйини сифати борасидаги саволларга жавоб топса бўладими? "Вест Хэм" "қизил иблислар"дан гол ўтказмади – АПЛнинг йўқ жойдан гол ўтказаверган энг кучсиз ҳимояси. Агар Испания Россиядаги ЖЧда ижобий натижа қайд эта олмаса, Моуриньо эса "автобус"дан воз кечмаса, даврозабон секин-аста йўқ бўлиб кетиши мумкин. Ахир у бугунги обрўсига фақатгина меҳнати эвазига эришди, жамоаси ютуқлари сабабли эмас.

Облак – ажойиб голкиперлигини биламиз, Эдерсон ва Алиссон ҳам – топ даражада ўйин кўрсатяпти, Нойер – тирик афсона. Аммо бугунги кунда сайёрамизнинг энг яхши дарвозабони МЮ дарвозасида у бурчакдан, бу бурчакка "отилиб" юрибди. Кан, Буффон, Касильяс ва бошқа буюк дарвозабонлар турли фронтларда катта совринларга эга чиққан бўлсада, Давид 27 ёшга тўлди, аммо ҳамон Евро ёки ЖЧ финалида ўйнамаган, ЕЧЛ ҳал қилувчи баҳсида майдонга тушиш насиб этмаган.

Испан айниқса бу мавсум АПЛда ва жаҳонда қолганлар ичида ажралиб турибди. Энди Моур жамоаси Давид даражасига етиб олиши зарур, акс ҳолда Де Хеа жамоани ботқоқдан олиб чиқаверишдан чарчаши ҳеч гап эмас. Де Хеа совринлар, ЕЧЛдаги омадли иштирокларни соғиниб, кетиб қолиши ҳеч гап эмас ва ушанда на янги шартнома, на Жозе бериб қўйган сардорлик боғичи ҳам вазиятни ўзгартира олмайди.


Омонжон Тўхтамирзаев таржима қилди

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика