Latest news

08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  0 08:11"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  1 07:40Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:15Суперлига. "Хоразм" — "Қизилқум" 0:1  0 00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  4 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  1 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  9 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  2 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  2 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  7 21:15Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?  2 21:00Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди  20 20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  1

МЮ "Арсенал"нинг идеал стартини барбод қилди: Антони биринчи ўйиндаёқ гол урди, Рэшфорд эса қарши ҳужумларда жазолади News

МЮ "Арсенал"нинг идеал стартини барбод қилди: Антони биринчи ўйиндаёқ гол урди, Рэшфорд эса қарши ҳужумларда жазолади

Тен Хагда кетма-кет тўртинчи ғалаба.


"Манчестер Сити" шанба куни "Астон Вилла" (1:1)га қарши ўйинда очко йўқотди, шу сабаб "Арсенал" каттароқ фарқ юзага келтириб, олдинга ўтиб кетиши мумкин эди. "Олд Траффорд"да ғалаба қозониш керак эди. Аммо, "Манчестер Юнайтед" ғалабани тантана қилди — 3:1.


Барчаси икки дарвоза олдида ҳам вазиятлар юзага келиши билан бошланди — Эриксен ва Санчонинг хавфли зарбаларига "Арсенал" Мартинеллининг бекор қилинган голи (ҳужум давомида Эдегор Эриксенга нисбатан қоидани бузган эди) билан жавоб қилди. Габриэль шундан сўнг яна икки марта Де Хеанинг "тинчини бузди", аммо голни бошқа бир бразилиялик урди.


Антони жарима майдончаси ичида Рэшфорддан пас қабул қилиб олди ва бир зарба билан тўпни узоқ бурчакка йўналтирди. "Манчестер Юнайтед"нинг 95 миллионлик янги ўйинчисидан илк гол. Бу 35-дақиқада рўй берди.



Танаффусдан сўнг МЮ устунликни "Арсенал"га берди ва паст блокда ҳаракатланди. Шунга қарамай, Эдегор ва Сакада вазиятлар бўлди. Эрик тен Хаг 58-дақиқада илк бор ўйинчи алмаштирди — Антони ўрнига Криштиану Роналду тушди. 2 дақиқадан сўнг эса "канонирлар" ҳисобни тенглаштиришди — Сака ўзига келган тўпни тўғри бурчакка йўналтириб юборди.



"Арсенал" иккинчи голни уришга бироз шошилди ва бунинг учун товон тўлади. "Юнайтед" ўтказиб юборилган голдан сўнг Рэшфордни бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. Биринчисида офсайд бор эди, аммо иккинчисида Маркус тўғри жойда пайдо бўлди ва дарвозабондан устун келди — 2:1.


10 дақиқадан сўнг учинчи гол ҳам шунга ўхшаш вазиятда урилди. Бруну Эриксенни олдинга чиқарди ва вазият сўнггида Рэшфорд очиқ дарвозага гол урди. "Арсенал" ҳимоячилари яна ортда катта зона қолдиришди, МЮ эса жазолади — 3:1.


"Арсенал"нинг беш ўйинлик ғалабадан ташкил топган идеал старти барбод бўлди, "Манчестер Юнайтед" эса дастлабки икки мағлубиятдан сўнг тўртта ғалабага эришди.


Қизиқарлиси, икки мураббий ҳам ўйиндан мамнун бўлишмади. Артета устунлик ҳақида гапирди.



"Жуда хафаман, айниқса ўйиннинг 95 дақиқа қандай ўтганини ҳисобга олсак. Бизда ўйинни тўлиқ назорат қилган пайтлар кўп бўлди. Вазиятлар кетидан вазиятлар яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик. МЮда бўш зона бўлганда, улар муаммолар яратиши мумкин. Рақибда яққол учта вазият бўлди — улар барчасидан гол уришди".


Тен Хаг эса режа амалга ошмаганини, аммо кучли ҳимоя ўйинни ютганини айтди.


"Бизда яхши режа бор эди, аммо биз уни майдонда рўйобга чиқара олмадик ва бизда бўлиши керак бўлган нарса, яъни ўйинни назорат қила олмадик. Бизда муаммолар пайдо бўлди ва биз курашдик, буни кўриш ёқимли. Менга шундай харакатер ёқади. "Арсенал"нинг ҳужумларидан хавотирга тушмадим, улар яхши ўйнашди, аммо биз ажойиб ҳимояландик — менда ҳеч қачон бизни "синдиришади" деган ҳаёл бўлмади. Рақиб кўп ва ўзгача ҳаракатланди, аммо биз ўн бир ўйинчи бўлиб ҳимояландик.


Ўйиннинг энг яхши ўйинчиси Рэшфорд бўлди. Ҳужумчида ҳозирга 3та гол бор: "Арсенал"га қарши дубль ва "Ливерпуль"га қарши ғалаба голи.


Ғалаба МЮни жадвалда бешинчи ўринга олиб чиқди — "Челси" ва "Ливерпуль"дан юқори, "Арсенал" ва биринчи ўрингача 3 очко бор.


"Манчестер Юнайтед" – "Арсенал" 3:1 (1:0, 2:1)

Голлар: 1:0 – 35 Антони, 1:1 – 60 Сака, 2:1 – 66 Рэшфорд, 3:1 – 75 Рэшфорд.

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Диогу Далот, Варан, Мартинес (Магуайр, 80), Маласиа, Эриксен, Бруну Фернандеш, Мактомини, Рэшфорд (Каземиро, 80), Санчо (Фред, 67), Антони (Роналду, 58).

"Арсенал": Рэмсдейл, Уайт (Томиясу, 80), Габриэл, Салиба, Зинченко (Нкетиа, 74), Жака, Эдегор (Смит-Роу, 74), Локонга (Фабиу Виейра, 74), Сака, Габриэл Жезус, Мартинелли.

Огоҳлантиришлар: Салиба (24), Мактомини (71), Габриэл Жезус (77), Магуайр (81), Сака (87), Эриксен (90).


Алишер Остонов таржимаси

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика