Мхитарян Европа лигасида сафардаги қаторасига тўртинчи учрашувда гол урди
14 apr 2017 02:49
News
Мхитарян Европа лигасида сафардаги қаторасига тўртинчи учрашувда гол урди
“Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Генрих Мхитарян Европа лигасининг чорак финалида сафарда “Андерлехт” дарвозасини ишғол этиб, ўйинда ҳисобни очганди.
Шу тариқа 28 ёшли футболчи Европа лигаси баҳсларида қаторасига тўртинчи учрашувда сафарда “МЮ” рақиблари дарвозасини ишғол этиб келмоқда. Илгари у “Ростов” (1:1), “Сент-Этьен” (1:0) ва “Заря (2:0) учрашувларида гол уришга эришганди.
Мхитарян- “МЮ” таркибида Рууд ван Нистелройдан кейин Еврокубокларда қаторасига тўртта учрашувда сафарда гол урган иккинчи футболчи бўлди.
Link :
Source : sports.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments