Latest news

10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  0 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  3 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  12 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  3 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  13 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  4 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  6 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  3 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  26 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  23 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  114 00:50Ямал жароҳати туфайли "Ньюкасл"га қарши ўйнамайди  2 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  29 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0

Музаффар Музаффаров: "Нефтчи" иккинчи даврада ҳақиқий шоу кўрсатади" News

Музаффар Музаффаров: "Нефтчи" иккинчи даврада ҳақиқий шоу кўрсатади"

Тошкентда бўлиб ўтган "Нефтчи" ҳамда "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг "Нефтчи" ярим ҳимоячиси Музаффар Музаффаров билан суҳбатлашдик.

"Тошкентда иккинчи даврага жиддий тайёрланяпмиз. Хабарингиз бор, давралар оралиғида таркибда бир қатор жиддий ўзгаришлар юзага келди. Янги футболчилар борасида ижобий фикрдаман. Уларнинг жамоамизга катта фойдасига тегади. Йиғин давомида бир қатор фойдали бўлган ўртоқлик баҳсларида иштирок этмоқдамиз.  

Оғир юкламали машғулотдан сўнг ўйинларда иштирок этиш футболчидан катта мураккабликни талаб этади. Шу боис, "Қизилқум" билан баҳсда тўлиқ имкониятларимизни ишга сола олмадик деб ўйлайман. "Қўқон-1912" билан баҳсда эса ўзимиз истагандек ўйин кўрсатдик. Вадим Карленович бизга ўз футбол фалсафаларини сингдириб бормоқда. Мураббий истаган ўйинни айнан қўқонликларга қарши беллашувда намойиш эта олдик деган фикрдаман. Ўйиндан завқ олдик.  

Бош мураббийимиз таъкидлаганидек, "Нефтчи" иккинчи даврада ҳақиқий шоу кўрсатади. Диққат эътиборимиз "Бунёдкор" билан баҳсга қаратилган. Ўзбекистон Кубогида ҳали имкониятларимиз ёмон эмас. 

Очиғи, биринчи даврадан сўнг жамоадан кетмоқчи эдим. Олдимда 5-6 та клубдан аниқ таклифлар мавжуд эди. Улар ичидан 2 таси Тошкент жамоаларидан бўлди. Лекин Вадим Абрамов ва клуб раҳбарияти билан суҳбатдан сўнг жамоада қолишга қарор қилдим", - деди Музаффаров 


Ҳожиакбар Жабборов суҳбатлашди

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика