Latest news

13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  0 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  3 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  2 11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  3 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  3 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  2 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  4 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  1 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  6

Музаффар Музаффаров: "Динамо" фаолиятимдаги энг оғир жамоа, пешонамда бўлса яна Ўзбекистонда ўйнайман" News

Музаффар Музаффаров: "Динамо" фаолиятимдаги энг оғир жамоа, пешонамда бўлса яна Ўзбекистонда ўйнайман"

Ўзбекистонлик футболчилар хориж чемпионатларида совринларга эга чиқишда давом этади.

Музаффар Музаффаров тўп тепаётган "Моҳаммедан" Бангладеш кубогида ғолиб чиқди. Бу борада ҳамюртимизнинг фикрларини тингладик. 

- Бангладешга келганингизга 1 йил бўлди. Дастлабки мавсумдаги таассуротлар қандай?
- Дастлабки мавсум мен учун омадли ўтди. Барча учрашувларда 6та гол урдим. Олдинда яна битта учрашувимиз бор. Иқлим иссиқлигини ҳисобга олмаганда қолган ҳамма нарсага кўникиб кетдим.

- Кубокдаги ғолиблик ҳақида фикрингиз? Чемпионатда нима етишмади?
- "Моҳаммедан" мамлакат кубогида охирги маротаба 14 йил олдин ғолиб чиққан экан. Биз буни узоқ вақт ўтиб яна такрорладик. Чемпионатни ҳам яхши ўтказяпмиз. Айни пайтда учинчи ўринни қўлга киритиш учун имкониятимиз бор. Сўнгги тур кўп нарсага аниқлик киритади.

- Бангладеш чемпионатида ўртача маош қандай, ўзбек клубларидан фарқи борми?
- Бу ерда маошлар 5 минг доллардан бошланиб 70 минг долларгача. Ўзбек клубларидан фарқи маошлар ўз вақтида берилади.

- Легионерлар ва маҳаллий футболчиларга эътиборда фарқи борми, шароитлар, молиявий ва ташкилий томонлама?
- Тўғри маҳаллий футболчиларнинг савияси пастроқ. Лекин легионерлар ҳақиқатдан кучли, дея оламан. Ҳар бир жамоада 5 нафар легионер тўп тепади. Хорижлик футболчиларга шароитлар жуда яхши. "Моҳаммедан" шартнома таклиф қилмоқда. Бундан ташқари "Абаҳани Дака" клубидан ҳам чорлов бўлди. 20 июльгача ўзимни клубимда қоламан ёки "Абаҳани Дака"га ўтаман.

- Ўзбекистон чемпионатида очиғи сўнгги жамоаларингизда фаолиятиз кўнгилдагидек чиқмади. Бу нима билан боғлиқ бўлди? Мухлислар яна ажойиб ўйинлари, голлари бор Музаффаровни кўришадими?
- Ўзбекистонда "Динамо"да жуда қийналдим. Энг оғир жамоа бўлди, дея оламан. Пешонамизга ёзилган бўлса яна Ўзбекистонга қайтиб ўйнайман.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика