Latest news

19:56Араухо яна сафдан чиқди  2 19:34АПЛнинг 3 та клуби Верраттини нишонга олди  0 19:12"Насаф" Руминия жамоаси билан муроса кўчасини танлади  4 18:55"Манчестер Сити" – "Реал". Тахминий таркиблар  30 18:38"Реал" ҳужум чизиғида ажойиб ўйинчилар йиғилган" — Гвардиола  9 18:20CAFA аёллар футзал мусобақаси. 9 та тўп киритилган учрашувда Ўзбекистон Туркманистондан устун келди  2 18:05Расман: "Олимпик" футболчиси "Локомотив"га ўтди  1 17:40"Реал" ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  15 17:17Анчелотти "Реал"ни тарк этишини билади  24 16:50"Манчестер Сити" икки футболчи учун 200 млн евро сарфлашга тайёр  12 16:22Анчелотти "Манчестер Сити"га қарши тўқнашув олдидан бир қатор позициялардан хавотирда  26 15:58"Манчестер Сити" – "Реал" учрашуви ҳаками маълум  60 15:38Расман: Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтди  17 15:23"Динамо" назорат баҳсида Тожикистон клубини йирик ҳисобда ютди, Станоевич бурчак зарбасидан гол урди  4 14:58U-17 халқаро ўртоқлик турнири. 6 та гол урилган баҳсда Ўзбекистон Словакияга мағлуб бўлди  8

Музаффар Абдуллаев: “Учта дурангдан сўнг Муборакда ғалаба қозонмасак бўлмасди” News

Музаффар Абдуллаев: “Учта дурангдан сўнг Муборакда ғалаба қозонмасак бўлмасди”

Йилдан-йилга сезиларли равишда ўсишга эришиб бораётган Музаффар Абдуллаев қўқонликларнинг биринчи рақамли посбонига айланиб улгурди.

 Суперлиганинг 5-турида “Машъал”ни сафарда мағлуб этган “Қўқон-1912” таркибида энг яхши ўйин кўрсатган футболчилардан бири ҳам айнан Абдуллаев бўлди. Шунинг учун сайтимиз талқини бўйича Музаффар ортда қолган турнинг “Энг яхши дарвозабони” дея эътироф этилди. Шуни инобатга олиб  29 ёшли посбон билан суҳбатлашиб, бир қатор саволларга жавоб олдик.  

- Музаффар, авваламбор, ўтган турда жамоангизнинг қўлга киритган сафардаги муҳим ғалабаси билан табриклаймиз. "Машъал"га қарши кечган баҳс хусусида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?

- Ассалому алайкум. Табрик учун раҳмат. Ўйинга келадиган бўлсак, ҳаммага яхши маълумки, “Машъал” яхши шаклланган жамоа. Ўйин қийин бўлди. Шунга қарамай сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик. Мазкур учрашувга астойдил тайёргарлик кўргандик. Мақсадимиз Муборакдан ғалаба билан қайтиш эди. Унгача учта ўйинда дуранг қайд этганимиз учун мухлисларимиз биздан бу сафар ғалаба кутаётганди. Ушбу қўлга киритилган ғалабани ашаддий ишқибозларимизга ва умуман Қўқон халқига бағишлаймиз.  

- Суперлиганинг 5-турида СА талқини бўйича энг яхши дарвозабон бўлдингиз. Бундай бўлишини ўзингиз кутганмидингиз?

- Ҳар бир ўйинда дарвозани худди финал учрашуви каби қўриқлаб бораман. Championat.asia сайтини доимий тарзда кузатиб бораман. Албатта 5-турнинг “Энг яхшилари”ни кўриб жуда хурсан бўлдим. Менимча ҳар қандай футболчига ўзи ҳақида ижобий фикрларни қаердадир ўқиб ёки кимдандир эшитиш жуда ёқимли. Бундай эътироф менга кейинчалик янада мотвация беради. Худо хоҳласа, бўлажак учрашувларда ҳам менга ишонч билдирган инсонларни ишончини оқлашга бор кучим билан харакат қиламан ва уларни юзини ерга қаратиб қўймиман.  

- "Қўқон-1912" таркибида бир неча йиллардан буён ўйнаб келмоқдасиз. Айтингчи жамоангиз бу йил медаллар учун кураша олишига хар томонлама имкониятлари етарлими?

- Яратганга шукурки, жамоамиз бу йил ҳам ёмон эмас. “Қўқон-1912”да ўйнаб келаётганимдан фахрланаман. Ишонаманки жамоамиз бу йил совринли ўринлар учун курашади. Жамоадошларимга ишонаман. Олдимизга қўйилган вазифани ортиғи билан бажаришга кучимиз етади. 

- Бу йил "Қўқон-1912" таркибида сиздан ташқари Хуршид Ходжаев ва Элдр Адҳамов сингари посбонлар ҳам бор. Аммо ҳозирча барча ўйинларда мураббийлар сизга ишонч билдирмоқда. Ҳамкасбларингиз билан бўлаётган рақобат тўғрисида нима дейсиз?

- Рақобат бор жойда ўсиш бўлади деб бежизга айтишмаган. Рақобатдан сира қўрқмайман. Агарда ўз кучимга ишонмаганимда футболчиликни танламаган бўлардим. Жамоада соғлом рақобат ҳукмронлик қилмоқда. Ўйинга ким кўпроқ тайёр бўлса, мураббий ўша шогирдини майдонга туширади.  

-Ортда қолган 5 турда сизга кўпроқ қайси дарвозабонларнинг харакатлари ёқмоқда?

- Нима десам бўлади? Тўғриси, Суперлиганинг ҳар бир ўйинини доим ҳам кўриб боришни имкони бўлмаяпти. Менимча чемпионатда ёмон дарвозабонларнинг ўзи йўқ. Мени қувонтираётгани жиззахлик яқин дўстим Ширинбой Абдуллаев  охирги пайтлар яхши ўйин кўрсатиб келмоқда. 

-Сизнингча бу йил қайи дарвозабон Суперлигада кашфиёт бўлиши мумкин?

- Бу борада ҳозирча дангал фикр билдиришга қийналаман. Сабаби чемпионат стартига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Ким кашфиёт бўлиши менга ҳам қизиқ.  

-Суперлигада ҳар мавсум тўплар янгиланади. Бу йилги тўплар ҳақида фикрингиз қандай?

- Бу йил ўйнаб келаётган тўпимиз ёмон эмас экан. Ўтган йилги Puma тўпларидан анча яхши экан. Аввалига тўп бизга зарб билан келганида муаммо туғидирганди. Ҳозир эса анча кўникиб қолдик. 

- VAR бўйича ҳар ким турли хил фикр билдирмоқда. Сизнингча бугунги кунда жамоаларимиз VAR`га қанчалик тайёр?

-  VAR`ни бўлгани яхши менимча. Чунки баҳсли вазиятларни такроран кўриб, одил қарор чиқариш имконини беради. Лекин ҳар тўхталишда ҳакамнинг ВАРга мурожаат қилавериши ҳам ўйин жозибасига таъсир ўтказмасдан қолмаяпти. Гол бўлган вазиятларда ҳакам иккиланса ёки қизил карточка кўрсатиладиган холатда VAR`га эътибор қаратса менимча қулайроқ бўлади. VAR`ни камераларини ўйин пайтида кўпайтириш керак. Стадионнинг ҳар хил жойидан кадрлар қилиб берилса, ҳакамларга ҳам қарор чиқариш учун енгиллик бўларди.  

- Ҳимоя чизиғи кучли бўлса дарвозабонларга бирмунча осонроқ бўлади деган гапга қўшиласизми? Умуман ҳозирги мудофаа чизиқ ҳақида фикрингиз?

- Албатта қўшиламан. Ҳимоя чизиғи кучли бўлса ҳар қандай дарвозабоннинг ўзига бўлган ишончи ортади. Жамоамизда ҳамма ҳимоячиларни яхши биламан. Шунинг учун ҳам уларга ўйин пайтида қўрқмасдан тўпни пас орқали узатаман.Нимагаки у ҳимоячи катта эхтимол билан хато қилмеди. Умуман олганда футбол жамоавий ўйин бўлгани учун ҳам орқа чизиқ вакиллари билан олдинги чизиқ ўйинчиларини дарвозабон боғлаб туради. Посбонлар ҳам орқада ишончли ўйнаса, олдинги чизиқ футболчилари ҳам тўпни олдириб қўйишдан қўрқмасдан дадил харакат қилади. 

- Бу йилги чемпионатда ҳозирча  2та тўп ўтказиб юбордингиз. Уларни қайтариб юборишни имкони йўқмиди?

- Ҳозир бу ҳақда фикр билдирсам балки баҳона бўлиб қолар. Ўтказиб юборилган голларда табиийки менинг ҳам хатоим бўлиши мумкин. Чунки вақтида жамоадошларимга тўғри кўрсатма бера олмагандирман. Гол ўтказиб юбормаслик учун уларни керакли жойларга қўя олиш ҳам дарвозабоннинг вазифасига киради. “Қўқон-1912” жамоасини юқори ўринлар учун курашишида қўлимдан келганича бор кучим билан ёрдам беришга тайёрман.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика