Latest news

22:57Шоҳруз Норхонов: "Жамоамга ғалаба келтирганимдан хурсандман"  0 22:44Февзи Давлетов: "Жанговар дуранг бўлди"  0 22:18Ҳаким Фузайлов: "Футболчиларимизга озгина дадиллик етишмади"  1 22:15Суперлига. "Бунёдкор" – "Шўртан" (матнли трансляция)  3 22:05Суперлига. "Қизилқум" "Бухоро"ни мағлуб этди, Норхонов собиқ жамоасига гол урди  11 21:53"Челси" сўнгги марта 1 ярим йил олдин гол урган ҳужумчисини сотиб юборди  0 21:34Душан Тадич БАА жамоасига ўтди  0 21:03Суперлига. Олмалиқда кечган "Хоразм" – "Сурхон" учрашувида жанговар дуранг  15 20:52"Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  1 20:51Суперлига. "Бунёдкор" – "Шўртан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:15Хойлунд "Манчестер Юнайтед"дан кетишга шошилмаяпти  1 19:43Эксперт фикри. Расул Раҳмонов: "Андижон"да ўзига бўлган ишонч уйғонмоқда"  1 19:22"Бунёдкор" стадиони CAFA мусобақаси мезбони бўлиб қоладими?   15 18:37"Андижон" Қаршида "Насаф" билан дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 18:24"Нефтчи" Қўқонда қийин ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Музаффар Абдуллаев: “Ғалаба фурсати етди” News

Музаффар Абдуллаев: “Ғалаба фурсати етди”

Олий лиганинг 25-тур баҳслари бошланиш арафасида. Ушбу турда “Сўғдиёна” ўз майдонида Бекободнинг “Металлург” клубини қабул қилади.

Биринчи даврада бу баҳс 3:1 ҳисобида “Металлург” фойдасида якунланган эди.  

Бугун икки жамоа иштирокидаги  мавсумдаги иккинчи ўйиннинг  гувоҳига айланамиз. Ушбу баҳс олдидан ўткан мавсумдаги “Сўғдиёна” жамоасининг “Мустаҳкам қўрғони” дея таъриф берилган ва жорий мавсумнинг иккинчи даврасида яна жиззахликлар шарафини ҳимоя қилаётган маҳоратли дарвозабон Музаффар Абдуллаевдан интервью олишга қарор қилдик.  


МУБОРАКДА ИККИ ОЧКО ЙЎҚОТДИК

“Машъал”га қарши жиддий тайёрларлик кўрган эдик. Ўйин қийин ўтишини ҳам олдиндан билар эдик. Ҳаммага маълум “Машъал ” ўз майдонида  чемпионатимизнинг “ГРАНД” жамоаларини ҳам мағлубиятга учрата олган. Биз Муборакка ғалаба илинжида борган эдик. Ўйин давомида жамоадошларим бир нечта ҳавфли вазиятлар ва қарши хужумлар ташкил қилди. Ўйин давомида рақиблардан кўра голга тортадиган вазиятларни биз кўпроқ яратдик. Аммо гол уришни уддасидан чиқа олмадик. Баҳсдаги битта вазиятдан фойдалана олганимизда эди , ғалаба биз тарафда бўлар эди. Сафарда биз биз учун қимматли бўлган икки очко йўқотдик.


ҒАЛАБА ФУРСАТИ ЕТДИ

Жамоа ман учун бегона эмас. Мен айнан шу клубда Олий лигада дебют қилганман. “Сўғдиёна”га иккинчи даврада ғалабали онларига ўз ҳиссамни қўшиш учун келганман. Бу мавсумда хеч бир жамоа тўлиқ устунликда ғалаба қозона олгани йўқ. Ҳеч бир жамоа билан курашиш онсон бўлмаяпти. Иккинчи даврада ўз майдонимизда ҳали ғалаба қозона олганимиз йўқ.Аммо бу ҳолатни масум якунига қадар эттирмаслик ниятидамиз. “Металлург” кучли ва курашувчан жамоа бўлса-да,жамоадошларим билан мухлислар кутган чиройли ўйин намойиш этиб,биз учун сув ва ҳаводек зарур бўлган уч очкони қўлга қиритишга ҳаракат қиламиз.

БЎЛАЖАК ЎЙИНЛАР ОЛДИДАН...

Тўғри,мавсум давомида хатолар кўпроқ бўлди. Биз бу масумда олий лигадаги ўрнимизни сақлаб қолиб,келаси мавсумда етакчилар учун асосий бош оғриқ бўлишга ҳаракат қиламиз. Олдинда бизни бир биридан қизиқ 5 та ўйин кутмоқда. Мазкур баҳсларда ўзимиз учун керакли очколарни қўлга киритамиз деб айта оламан.


ИШОНЧ УЧУН МУХЛИСЛАРДАН МИННАТДОРМАН

Майдонда тўп тепаётган ҳар бир футболчи ғалаба қозониш учун майдонга чиқади. Шу ўринда биз ҳам. Бўлажак ўйиндан олдин мухлисларга айтмоқчиман-ки,уларнинг қўллаб-қувватлаши бизга янада куч бағишлайди. Биз доимо улар учун чиройли ўйнаб ғалаба қозонишга қаракат қиламиз ва умид қиламиз-ки, “Металлург ” билан бўлажак баҳсда мухлислармиз биз билан бирга бўлишади. Мен “Сўғдиёна” ва жиззахликларни ҳурмат қиламан. Менга билдирилган ишончлари учун миннатдорчилик билдираман.

Сўзим якунида шуни алоҳида таъкидлаб айтмоқчиман-ки,жамоамиз раҳбарияти,мураббийлари ва  футболчилар учун керакли барча шароитларни яратди. Бунинг учун барча футболчилар номидан ташаккур айтмоқчиман.

"Сўғдиёна" матбуот хизмати

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика