Latest news

08:00Луис Энрике: "Бу адолатли ёки йўқлигини билмайман"  0 07:31Here we go! "Ливерпуль" яна бир транферни ҳал қилди  0 07:00Суперлига. "Бухоро" "Хоразм" билан дуранг ўйнади, "Сурхон" эса ўз майдонида "Бунёдкор"ни ишончли ҳисобда енгди  1 02:15ПСЖ ўйинда ва пенальтилар сериясида камбэк амалга ошириб, УЕФА Суперкубогини қўлга киритди!  27 00:55Рэшфорд "Барса" ҳақида: "Англиядан фарқли ўлароқ, бу ерда ҳамма нарса шиддатли"  10 00:36Февзи Давлетов: "Гол ўтказиб юборганимизда жаҳлим чиқди"  3 00:20Иньиго "Ал Насср"га ўтиши ҳақида: "Бундай таклифни кўрганда ишона олмадим"  4 00:02Илёс Зейтуллаев: "Мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришимиз керак"  2 23:39Ҳаким Фузайлов: "Баҳс давомида яққол устунлик қила олмадик"  0 23:35Виктор Карпенко: "Руҳан тикланиб олсак, юқорига кўтариламиз"  5 23:01ЕКЛ саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Викинг"дан икки ўйин натижасига кўра устун келди ва кейинги босқичга йўл олди. Шомуродовдан ассист!  23 22:46"Қайрат"га бир қадам қолди. ЕЧЛ саралашининг сўнгги босқичи қандай кўриниш олди?  16 22:38Артём Петросян: "Олимпик"да салоҳият юқори. Ўйинлар қанча кўп бўлса, шунча яхши"  1 22:28Мирко Йеличич: "Юрагимнинг ярми "Олимпик"да, ярми "Локомотив"да бўлди"  2 21:52Тезкор: "Галатасарой" Эдерсон билан келишувга эришди  2

Мухтор Қурбонов: “Шўртан”ни олдинги қаддини ростлаш асосий мақсадимиз" News

Мухтор Қурбонов: “Шўртан”ни олдинги қаддини ростлаш асосий мақсадимиз"

Ўтган мавсум “Шўртан”ни кучлилар сафига олиб чиққан Мухтор Қурбонов бу йил мураббий сифатида элитада дебют мавсумини ўтказади.
Аниқроғи бугун Қурбонов учун расмий баҳслар бошланади. “Нефтчи”га қарши баҳс олдидан ғузорликларнинг мураббийини суҳбатга тортдик.

- Мамлакатимизда навбатдаги миллий чемпионат ўйинлари бошланди. Жорий мавсумдан мураббий сифатида нима кутяпсиз?
- Ўзингизга яхши маълумки, бу йил олий лигада 16та жамоа иштирок этади. Бу эса қизиқишни янада оширади. Футболчилар ҳам кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлади. Рақобат кучайиши табиий. Бундан ташқари халқаро майдонларда тўртта жамоамиз ўйнамоқда. Албатта бу ички чемпионатимиз савиясини ошишида хизмат қилади. Бундан  миллий ва бошқа ёшдаги терма жамоаларимиз ҳам ютади.

- Жамоангизни янги мавсумга қай тариқа тайёрлай олдим деб ўйласиз? Умуман таркибдан кўнгил тўқми?
- Ўйлайманки мавсумга тайёргарлик яхши бўлди ва биз тайёрмиз. Кўзлаган мақсадга эришдик. Қишки йиғинлар чоғида ўзимиз режалаштирган назорат ўйинлари ва бошқа юмушларни тўлиғича бажардик. Трансфер жараёнида ўзи таркибда кўришни истаган футболчиларни қўлга кирита олдик. Шунингдек сафимизга янги келиб қўшилган ўйинчилар бир-бири билан ҳудди ака-укадек бўлиб кетди. Футболда бу жуда муҳимдир. Бошқача айтганда таркиб борасида кўнгил тўқ. Курашчан жамоани шакллантири олдик деб ўйлайман.

- Бу йил мураббий сифатида олий лигада дебют мавсумингизни ўтказасиз. Бунга қандай ҳозирлик кўрдингиз? Қандайдир ҳавотир ёки хадик йўқми?

- Ўтган мавсум биринчи лигада бош мураббий бўлиб ишладим. Мана бу йил олий лигада дебют қилишга яқин турибман. Албатта лигалар ўртасида фарқ катта. Сўз билан ифодалаб бера олмайдиган қандайдир ҳаяжон бор. Лекин ҳадиксираш йўқ. Негаки бу йилги йиғилган таркибимиз билан мавсумни кўнгилдагидек ўтказишимизга ишонаман.

- Жамоага яратиб берилаётган шароитлар хусусида нима дейсиз?
- Клубимиз раҳбари Облаёр ака Расуловга ва бош ҳомийимизга бу борада бутун жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман. Мавсумга муносиб тайёргарлик кўришимиз учун барча шарт-шароитлар муҳайё этилди. Бугунги кунда айтарли муаммо йўқ.

- Дебют мавсумингиз олдидан мухлисларга нима деган бўлардингиз?
- Мақсадимиз ғузорлик мухлисларни мазмунли ўйинлар орқали хурсанд қилиш. Ўйламанки йигитлар буни уддасидан чиқади. Олий лигада гранд клублар қаторига қўшилиш ва “Шўртан”ни олдинги қаддини ростлаш асосий мақсадларимиздан биридир.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика