Latest news

18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  0 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  2 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  2 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  1 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  9 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  5 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  8 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  13 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  3

Мухтор Қурбонов: “Сайт ижодкорларининг эътиборидан мамнунман” News

Мухтор Қурбонов: “Сайт ижодкорларининг эътиборидан мамнунман”

“Шўртан”ни бир йиллик танаффусдан сўнг яна кучлилар сафига чиқишида катта ҳисса қўшган бош мураббий Мухтор Қурбонов “СА” талқинига кўра биринчи лига бўйича мавсумнинг “Энг яхши мураббийи” номинацияси ғолиби бўлди.
Шу муносабат билан Қурбоновни суҳбатга чорладик.

- Куни-кеча ўзимга яқин инсонлар билан суҳбатлашиб ўтирганимизда бир танишим биринчи лигада “Энг яхши мураббий” бўлганимни “championat.asia” сайтидан ўқиб берди. Рости бундан жуда хурсанд бўлдим. Сайт ижодкорларининг эътиборидан мамнунман. Ҳар қандай мураббийга ёқимли ва шу билан бирга янада яхши ишлашга туртки беради. Фурсатдан фойдаланиб барчаларинга катта раҳмат – дея гап бошлади Мухтор Қурбонов.

- “Шўртан” билан чемпионликка эришиб, ўз олдингизга қўйилган вазифани уддаладингиз. Шу боис “Энг яхши мураббий” номинациясида ғолиб чиқишингизни қандай қабул қилдингиз?

- Тўғриси, бундай бўлишини кутмагандим.

- Шахсан ўзингиз бу борада кимларга овоз берган бўлардингиз?
- Неъматулла Қутибоев билан Дилшод Андаев. Негаки, Андаев Муборакда академия тарбияланувчиларидан иборат курашчан жамоа туза олди. Ёшлар ва ўсмирлар терма жамоасига ҳам “Машъал”дан кўплаб номзодлар бор. Бу эса у ерда иш тўғри йўлга қўйилганидан далолатдир. Қутибоевга келадиган бўлсак, у билан илгари “Нефтчи”да ва Ўзбекистон миллий терма жамоасида бирга ўйнаганмиз. Қандай ҳарактерга эга эканлигини яхши биламан. Нукусдаги камтарона шароитларга эга бўлсада, Неъматулла курашчан жамоа шакллантиргани таҳсинга лойиқ. Тўғри, “Орол” моддий жиҳат ва шароитлар борасида у қдар мақтана олмаслиги мумкин. Лекин мураббий маҳаллий ўйинчилар иштирокида якдил жамоа тузди.

- Ортда қолган мавсум сиз учун муваффақиятли якунланди деса бўлади. Фикримизга қўшиласизми?
- Ҳа, “Шўртан”ни яна элитага олиб чиқдик. Бунда клубнинг барча ҳоимларини хизмати борилигини айтиб ўтган бўлардим. Раҳбарият имкон қадар шароитларни яратиб берди ва биз ҳам ўз навбатида вазифани бажардик. Мураббий сифатида бу илк ютуғим бўлдим. Насиб қилса олий лигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман. Мен каби ёш мураббий учун бундай ютуқлар қўшимча куч бағишлайди.

- Келгуси режалар қандай?
- Ҳозирча раҳбарият билан янги мавсум тайёргарлиги борасида пухта гаплашиб олганимиз йўқ. Олий лигага чиққанимиз муносабати билан яқинда байрам дастурхони ёзилади. Унда кичик олтин медаллар ҳам топширилади. Шунда сўнг режалар борасида фикр алмашамиз. Менимча 15 декабрдан тайёргарликни бошласак керак.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.   
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика