Latest news

08:13Пролига. Бугун 2-даврага старт берилади  0 07:40Суперлига. Бугун Тошкентда ажойиб ўйин бор  3 06:00Суперлига. Тошкентдаги чангли ўйинда дуранг қайд этилди. "Қўқон-1912" ўз майдонида, "Андижон" эса сафарда мағлубиятга учради  0 01:55Лига 1. Хвичанинг дубли ПСЖга "Осер" устидан ғалабани тақдим этди  1 01:14"Ливерпуль" янги битимни эълон қилди  3 00:47Баҳром Ҳайдаров: "Иккита мағлубиятдан сўнг фожиа ясаш нотўғри"  3 00:45Гвардиола мавсумда 16 та ўйинда мағлуб бўлди. "Ман Сити" устози фаолиятидаги антирекордни янгилади  9 23:38Рўзиқул Бердиев: "Қўқон-1912" анча курашувчан жамоа эканлигини билардик"  6 23:30Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Файҳа" сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига "Ал Ухдуд"ни мағлуб этди, Шукуров 90 дақиқа ўйнади  1 22:46Суперлига. "Шўртан" мавсумдаги илк ғалабасини бир киши кам бўлиб қолган "Андижон" устидан қўлга киритди  87 22:31Англия кубоги. "Манчестер Сити" финалда "Кристал Пэлас"га мағлуб бўлиб, жорий мавсумда соврин ютиш имкониятини қўлдан чиқарди  87 21:51Вадим Абрамов: "Жуда ёмон ўйин намойиш этдик. Мухлислардан узр сўрайман"  5 21:31Улуғбек Бакаев: "Мағлубиятли сериядан сўнг қайд этилган дурангни яхши натижа деб ҳисоблайман"  9 21:20"Ливерпуль" 35 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4 20:57Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Насаф"га мағлуб бўлди   29

Мухтор Қурбонов: "Ўйинга хос натижа" News

Мухтор Қурбонов: "Ўйинга хос натижа"

Ғузорликлар бош мураббийи Мухтор Қурбонов учрашувдан сўнг қуйидагиларни таъкидлаб ўтди.
"Бугунги учрашув бироз асабий руҳда ўтди. Бундан ташқари учрашувнинг 16-30 белгиланганли ва об-ҳавонинг иссиқлиги ҳам таъсир ўтказди деб ўйлайман. Чунки иккала жамоа футболчиларининг ҳаракатида чарчоқ сезилиб турди. Лекин шунга қарамай ўйин жамоамиз устунлигида ўтди ва йигитларнинг ҳаракати ўз натижасини берди. Биринчи бўлимда футболчиларимиз бир нечта ҳавфли вазиятларни самарасиз якунлашди аммо иккинчи бўлимда улар хатоларини тўғирлашга ҳаракат қилишди ва натижада Суҳроб Бердиевнинг рақиб дарвозасига чиройли тарзда гол киритиб жамоага керакли 3 очкога эга бўлишимизга ўз ҳиссасини қўшди. Натижа ўйинга хос бўлди деб ўйлайман", - дейди Қурбонов.

- Игорь Таран бугунги учрашувда ҳам олдинги ўйинларда ҳам кўпгина вазиятларни кўкка совурмоқда. Сиз ушбу футболчининг бу тарздаги ҳаракатларини қандай баҳолайсиз?


- Тўғри Игорга бироз тезлик етишмаяпти аммо мен бу учун футболчини айблолмайман. Чунки бугунги ўйинда ҳам аввалги учрашувларда ҳам у ўз жойида, ўзининг амплуасида эмас, балки бошқа вазифани бажариш учун ҳаракат қилди. Аммо уни кўп қиррали футболчи эканлигини инобатга олиб, асосий таркибда ҳаракат қилиши учун тушурмоқдамиз.

- “Шўртан” бу йилда Олий лигадаги мақсадлари ҳақида нима дея оласиз?

- Биринчи лигадан олий лигага чиққанимиздан сўнг жамоа таркибини деярли тубдан ўзгартирдик. Барча футболчилар янги. Аввал ҳам айтиб ўтганимдек йигитлар бир-бирларини тўлиқ ўрганиб, кўникиб, тушиниб олишлари учун вақт талаб этилади. Уларга ҳозирги пайтда айнан шу нарса етишмаётганлини сезиб турибман. Лекин ишончим комил, йигитлар тез орада бу муаммонинг ечимини топишади ва чиройли, кескин курашларга бой ўйинлари билан муҳлисларга қувонч улашишади.

- Кейинги уй учрашуви “дерби” мақоми остида Қаршининг “Насаф” жамоаси билан ўтади. Бу ўйинга қандайдир асосий тарзда тайёргарлик олиб борасизми?

- Олдимизда "Насаф" билан учрашувдан олдин “Пахтакор” жамоаси билан кечадиган баҳс турибди. Шунинг учун биз аввалам бор  ушбу ўйинга жиддий тайёрланамиз.

- Жамоанинг молиявий аҳволини қандай баҳолайсиз?

- Жамоада молиявий томондан жиддий муаммолар йўқ деб ўйлайман. Сабаби раҳбарият қўлдан келгунча жамоани қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилмоқда. Жамоа раҳбарлари менга бўлган ишончларини, йигитлар билан биргалигда оқлашга биз ҳам ҳаракат қиламиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика