Latest news

21:18"Тоттенхэм" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  3 21:02"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  1 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  15 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  10 18:46"Манчестер Сити" — "Вест Хэм". Таркиблар маълум  16 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  20 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  3 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  5 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  4 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1

Мухтор Қурбонов: "Мақсадимиз "Шўртан"нинг олдинги қаддини ростлаш" News

Мухтор Қурбонов: "Мақсадимиз "Шўртан"нинг олдинги қаддини ростлаш"

Ўтган мавсум "Шўртан"ни кучлилар сафига олиб чиққан Мухтор Қурбонов бу йил мураббий сифатида элитада дебют мавсумини ўтказади.
Аниқроғи бугун Қурбонов учун расмий баҳслар бошланади. "Нефтчи"га қарши баҳс олдидан ғузорликларнинг мураббийини суҳбатга тортдик.

- Мамлакатимизда навбатдаги миллий чемпионат ўйинлари бошланди. Жорий мавсумдан мураббий сифатида нима кутяпсиз?
- Ўзингизга яхши маълумки, бу йил олий лигада 16та жамоа иштирок этади. Бу эса қизиқишни янада оширади. Футболчилар ҳам кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлади. Рақобат кучайиши табиий. Бундан ташқари халқаро майдонларда тўртта жамоамиз ўйнамоқда. Албатта бу ички чемпионатимиз савиясини ошишида хизмат қилади. Бундан  миллий ва бошқа ёшдаги терма жамоаларимиз ҳам ютади.
 
- Жамоангизни янги мавсумга қай тариқа тайёрлай олдим деб ўйласиз? Умуман таркибдан кўнгил тўқми?
- Ўйлайманки мавсумга тайёргарлик яхши бўлди ва биз тайёрмиз. Кўзлаган мақсадга эришдик. Қишки йиғинлар чоғида ўзимиз режалаштирган назорат ўйинлари ва бошқа юмушларни тўлиғича бажардик. Трансфер жараёнида ўзи таркибда кўришни истаган футболчиларни қўлга кирита олдик. Шунингдек сафимизга янги келиб қўшилган ўйинчилар бир-бири билан ҳудди ака-укадек бўлиб кетди. Футболда бу жуда муҳимдир. Бошқача айтганда таркиб борасида кўнгил тўқ. Курашчан жамоани шакллантири олдик деб ўйлайман.

- Бу йил мураббий сифатида олий лигада дебют мавсумингизни ўтказасиз. Бунга қандай ҳозирлик кўрдингиз? Қандайдир ҳавотир ёки хадик йўқми?
- Ўтган мавсум биринчи лигада бош мураббий бўлиб ишладим. Мана бу йил олий лигада дебют қилишга яқин турибман. Албатта лигалар ўртасида фарқ катта. Сўз билан ифодалаб бера олмайдиган қандайдир ҳаяжон бор. Лекин ҳадиксираш йўқ. Негаки бу йилги йиғилган таркибимиз билан мавсумни кўнгилдагидек ўтказишимизга ишонаман.

- Жамоага яратиб берилаётган шароитлар хусусида нима дейсиз?
- Клубимиз раҳбари Облаёр ака Расуловга ва бош ҳомийимизга бу борада бутун жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман. Мавсумга муносиб тайёргарлик кўришимиз учун барча шарт-шароитлар муҳайё этилди. Бугунги кунда айтарли муаммо йўқ.

- Дебют мавсумингиз олдидан мухлисларга нима деган бўлардингиз?
- Мақсадимиз ғузорлик мухлисларни мазмунли ўйинлар орқали хурсанд қилиш. Ўйламанки йигитлар буни уддасидан чиқади. Олий лигада гранд клублар қаторига қўшилиш ва "Шўртан"нинг олдинги қаддини ростлаш асосий мақсадларимиздан биридир.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика