Latest news

00:48Виктор Гёкерешни яхшигина пулга сотган "Спортинг" 25 млн. еврога Луис Суаресни сотиб олди  2 00:27Равшан Эрматов: "Ўртоқлик ўйинлари ҳақида бир тўхтамга келганимиздан сўнг хабар берамиз"  5 00:10Уче Бриансео Нвадике: "Осиё кубоги саралаш босқичида нималарга қодир эканлигимизни кўрсатамиз"  0 23:44Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Индивидуал совринлар кимларга насиб этди?  1 23:26Тимур Кападзе: "Аргентина ва Уругвай билан ўйин... Бу маълумот ҳақиқатга яқин"  19 23:00"Бавария" Риберининг учинчи ўринбосари учун 75 млн евро сарфлади. Бу сафар натижа қандай бўларкин?  3 22:53Тер Стеген ва "Барселона" ўртасидаги муносабатлар таранглашганми?  1 22:22"Нефтчи" уч нафар футболчи билан шартнома имзолади  2 22:10U-23. Ўзбекистон – Япония 0:2  4 21:55Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Япония U-23 Ўзбекистонни мағлуб этди ва турнир ғолибига айланди  76 20:56ПСЖ Доннарумма борасида "Челси", "Галатасарой" ва бошқа клублар таклифларини кўриб чиқишга тайёр  4 19:57"Локомотив" Тожикистон жамоасидан енгилди  3 19:43"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди  0 19:19Жака АПЛга қайтмоқда   1 18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  11

Мухтор Қурбонов: "Февралда Туркияда йиғин ўтказамиз" News

Мухтор Қурбонов: "Февралда Туркияда йиғин ўтказамиз"

Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси бир йиллик танаффусдан сўнг яна олий лигага қайтди.
Энди улар биринчи лигага бошқа қайтмоқчи эмас. Шу боис келаси мавсумга пухта тайёргарлик кўриш ниятида. Бош мураббий Мухтор Қурбонов билан суҳбатлашганимизда, таркибдаги ўзгаришлар хусусида тайинли гап айта олмасада, жамоанинг қишки йиғин режаларини маълум қилди.

- Янги мавсумга тайёргарлик жараёни тўрт босқичдан иборат бўлади. Ҳозир футболчилар таътилда. Лекин биз мураббийлар янги режалар борасида ишлаяпмиз. 15 декабрь куни йигитларни Ғузорда йиғамиз. 28 декабрга қадар тикланиш машғулотларини олиб борамиз. Сўнгра янги йил муносабати билан футболчиларга қисқа муддатли дам берилади. Янги йилдан чинакам йиғин бошланади. Январь ойининг учинчи кунидан бошлаб, Тошкентда йиғиламиз ва у ерда 18гача машғулот ўтказилади. Кейин уч кун яна дам бериб, 21 январдан яна пойтахтда тўпланамиз. Икки ҳафталик йиғин ўтилгач, қисқа муддат дам оламиз. 5 февраль куни эса хорижга жўнаб кетамиз. Туркияда 19 февралга қадар бўлишни режалаштирганмиз. Тўғриси, ҳозир чемпионат тақвими йўқлиги учун ҳозирча режамиз шулардан иборат. Қолганини вақт кўрсатади - дейди Мухтор Қурбонов.


Исломбек Рустамбеков.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика