Latest news

08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  0 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  0 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  1 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  11 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  5 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  3 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  5 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  107 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Нефтчи"га мағлуб бўлди, "Машъал" эса "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4

Мухтор Қурбонов: "Бу йил энг кўп дурангга биз эришаётган бўлсак керак" News

Мухтор Қурбонов: "Бу йил энг кўп дурангга биз эришаётган бўлсак керак"

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Шўртан” бош мураббийи Мухтор Қурбонов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.
- Бугун учрашув оғир ўтишини кутгандик. Чунки андижонликлар ҳозирги пайтда ҳар бир ўйинда очко учун тушишяпти. Афсуски, ўйин биз кутгандек бўлиб чиқди. Учрашув давомида тўпни ўзимизда назорат қилган бўлсак-да, меҳмонлар ҳам ёмон ҳаракат қилишгани йўқ. Айрим вазиятларда улар қарши ҳужумдан фойдаланиб гол уришлари ҳам мумкин эди. Афсуски, бугун бизга омад кулиб боқмади. Сабаби Зафар Полвоновнинг зарбасидан кейин дарвозага кириб кетаётган тўпга Игорь Таран тегмаганда гол урардик. Нима ҳам қилардик, олдинга қараб юришда давом этамиз. Ҳар доим ҳам ғалаба қозониб бўлмайди. Менимча, бу йил чемпионат энг кўп дурангга биз эришаётган бўлсак керак. Энди кейинги учрашувларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

- Таран кўплаб вазиятлардан фойдалана олмади. Нега уни алмаштирмадингиз?
- Бизнинг асосий ҳужумкор ўйинчиларимиз бошланғич таркибдан жой олишди. Захира ўриндиғида ўйинимизни кучайтириши мумкин бўлган биргина футболчи Ғулом-Ҳайдар Ғуломов бор эди холос. Аммо у ҳам бир кун олдим бетоб бўлиб қолди. Шу сабабли таваккал қилиб уни майдонга туширгим келмади. Игорь Таранда тажриба барибир катта. Балки гол урар деб кутгандик. Лекин аксига олиб, ҳужумчи кириб кетаётган тўпга ҳалақит қилди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика